Птицеводческое предприятие ООО Равис – птицефабрика Сосновская в Челябинской области

“Тайван товуқчилик қироли" Наманганда йирик товуқчилик комплексини қуради

407
(Янгиланган 11:08 08.11.2019)
Етиштирилган товуқларнинг катта қисмини Хитойда машҳур “Император товуқ эссенцияси" ишлаб чиқаришга йўналтирилади ҳамда Чин юртига экспорт қилинади. Қолган қисми “Ҳалол" сертификати билан араб давлатларига ҳамда ички бозорга сотилади.

ТОШКЕНТ, 7 нояб - Sputnik. Тайваннинг Kai Shing Trading Co. Ltd компанияси директорлар кенгаши раиси Тен Сюэкай Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турибди. Шарқий Осиёда “Тайван товуқчилик қироли" сифатида кенг танилган Тен Сюэкай, Наманган вилоятида йирик паррандачилик комплекси қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу борада Kai Shing Trading Co. Ltd раҳбари бир неча бор Наманган вилоятига ташриф буюрди. Наманган вилоятида тайванлик тадбиркорнинг МЧЖ шаклидаги “Kai Shing Namangan" хорижий корхонаси рўйхатдан ўтказилди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда Наманган вилоят ҳокимлиги билан “Kai Shing Namangan" хорижий корхонаси ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестицион келишув имзоланди.

Имзоланган ҳужжатга кўра, паррандачилик комплекси, иссиқхона, кушхона, ем ишлаб ишлаш чиқариш заводи, органик чиқиндиларни қайта ишлаш заводи каби бўлимлардан иборат ушбу йирик лойиҳа учун “Kai Shing Namangan" хорижий корхонасига вилоятда 550 гектар ер ажратилади.

Инвестор ушбу лойиҳа учун 30 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан хорижий инвестиция киритади.

Корхонада очиқ осмон остида махсус зотли товуқларни етиштириш йўлга қўйилади. Етиштирилган товуқларнинг катта қисмини Хитойда машҳур “Император товуқ эссенцияси" ишлаб чиқаришга йўналтирилади ҳамда Чин юртига экспорт қилинади. Қолган қисми “Ҳалол" сертификати билан араб давлатларига ҳамда ички бозорга сотилади.

407
Таможенный пост

Ўзбекистон божхона органларига қўшимча вазифалар юклатилди

304
Мирзиёев “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти 5 июнь куни “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Фармон божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинди.

2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Фармонда белгиланишича:

- 2020 йил 1 августдан темир йўл транспорти ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш орқали божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни божхона органларига реал вақт режимида беғараз тарзда тақдим этадилар;

- 2020 йил 1 сентябрдан “Ягона дарча” божхона ахборот тизими чегара божхона постларида жорий этилади.

2020 йил 1 ноябрдан:

- божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади;

- божхона назоратининг муқобил турларини қўллашни кенгайтириш орқали товарларни божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш ҳолатлари қисқартирилади, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими автомобиль чегара божхона постларида жорий этилади;

- транспорт воситаларини вақтинчалик олиб киришда ташувчига реал вақт режимида электрон шаклда қайта олиб чиқиш муддати тугашидан олдин вақтинчалик олиб кириш муддатини узайтириш ва тегишли йиғимни тўлашни амалга ошириш имконияти тақдим этилади;

- “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасини идентификациялаш ва баҳолаш услубияти тадбиркорлик субъектининг ўзи томонидан ишлаб чиқилади.

Давлат божхона қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

- божхона назорати шакли сифатида товарлар чиқариб юборилгандан кейин ТИФ иштирокчиси фаолиятини баҳолаш ҳамда уларнинг товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан кейинги ҳисобини текширишни назарда тутувчи божхона аудитини амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг ТИФни нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

- товарлар импорти ва экспорти тузилмаси ҳамда динамикасининг чуқур ҳолатий таҳлилини, шунингдек, импорт ҳажми ҳам жисмоний, ҳам қийматий ўсишининг сабаблари таҳлилини амалга ошириш;

- ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш масалалари бўйича манфаатдор идоралар билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Давлат божхона қўмитаси тузилмасида умумий штат бирликлари доирасида:

- Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси этиб;

- Божхона экспертизаси ва ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини юритиш бошқармаси Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси бошқармаси этиб қайта ташкил этилди ва қўшимча вазифалар юкланди.

304
Подвижной состав на путях сортировочной станции

Хитой Ўзбекистон орқали Европага чиқадиган янги транспорт коридорини ишга туширди

475
"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон" йўналишида транзит ташувлари мувафаққиятли амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда Траспорт вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Хитой Ўзбекистон орқали ўтадиган янги транспорт йўлагини ташкил қилди. У ХХРдан Европага чиқувчи халқаро йўлакнинг биринчи қисмига айланади. 

 

Кеча, 5 июнь куни Хитойнинг Ланьчжоу шаҳридан 25 та 40 футли контейнерларда экспорт юки ортилган поезд "Ланьчжоу – Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон –  Тошкент – Мари" йўналишида мультимодал транзит ташувни амалга ошириш учун йўлга чиқди.

"Мазкур йўналиш бўйлаб мультимодал юк ташувларини йўлга қўйиш "Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" автомобиль коридори имкониятларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижасидир", - дейилади Транспорт вазирлиги хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, "Ланьчжоу – Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон –  Тошкент – Мари" йўналиши бўйлаб илк мультимодал транзит юк ташуви жорий йилнинг май ойида амалга оширилган.

Йўналиш бўйлаб юк ташуви "темир йўл транспорти – автомобиль транспорти – темир йўл транспорти" схемасида ташкил этилган эди. Илк жараённинг ўзиёқ "Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" автомобиль коридори имкониятлари ниҳоятда катта эканлигини намойиш этди. Бошқа давлатлар юкларини жалб қилган ҳолда бу каби мультимодал ташувларни ташкил этиш бир нечта давлатларнинг халқаро транспорт ва савдо тизимларига муваффақиятли интеграциясига хизмат қилади.

475
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова

ТИВ АҚШнинг "демократия" бўйича насиҳатлари подборкасини эълон қилади

135
Захарованинг сўзларига кўра, РФ ТИВ АҚШ томонидан қилинган "демократия сабоқлари" тўғрисидаги подборка "троллинг" мақсадида эмас, балки шунчаки, келгусида ёдда сақлашлари учун эълон қилади.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ сўнгги 10 йил давомида "қандай қилиб бутун дунёга демократиядан сабоқ бергани" тўғрисида подборкани эълон қилади, деди РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

"Мен биз ҳам "троллинг" қилишни биламиз, демоқчи эдим. Бу иккиланиш бўй кўрсатган шундайин бир тарихий лаҳза. Чунки эртага  эҳтимол ТИВнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, ТИВ Facebookида махсус подборкаларни эълон қиламиз. Америкалик ҳамкасбларимиз бизга қандай сабоқ беришгани ҳақида бундан ҳам баттар иқтибослар бор, лекин биз сўнгги 10 йил давомида улар бутун дунёга қандай қилиб ўша демократиядан сабоқ бергани ҳақида махсус подборкаларни тайёрладик. Улар қандай қилиб ақл ўргатишгани, панд-насиҳат қилишгани, эътироз билдиришгани, оммавий "савалаш"ларни уюштиришганини кўрсатиб берамиз. Бу ҳатто троллинг эмас", - деди Захарова YouTube-каналдаги "Соловьев LIVE" эфирида "Россия тартибсизликлар фонида АҚШни "троллинг" қиладими", деган саволга жавобан.

Захарованинг таъкидлашича, сўнгги йилларда АҚШнинг демократия бўйича "насиҳатлари" ички муаммолари мавжуд бўлган давлатлар устидан кулиш тусини олган, чунки Вашингтон ўша давлатлардаги вазиятни кўриб туриб шундай баёнотлар билан чиққан.

"Бу кўп ҳолларда ички муаммоларни кўриб, очиқчасига кулиш эди. Кўп ҳолларда бошқа давлатларда ўша ички муаммоларнинг пайдо бўлишига ҳисса қўшган ҳолда улар халқаро ташкилотлар, ижтимоий тармоқлар, брифинглар ва бошқа жойларда албатта оммавий баёнотлар билан чиқиш қиларди. Бизда бу подборка тайёр, биз шунчаки эртага эълон қиламиз", - деб қўшимча қилди у.

Захарованинг сўзларига кўра, РФ ТИВ АҚШ ҳақидаги подборкани "троллинг" мақсадида эмас, балки шунчаки келгусида ёдда сақлашлари учун эълон қилади.

"Нега деганда, Вашингтон, келгуси сафар, бу жуда яқин орада содир бўлади, кимгадир ўша айтганимиздек, демократиядан сабоқ бермоқчи бўлганида, ички муаммолар билан қандай яшаш керагу бу муаммоларни қандай енгиш лозимлиги ҳақида гапиришни истаганида, уларга бу эслатма бўлади", - деди Захарова ва айни дам АҚШ "троллинги" мавриди эмаслигини, нега деганда, АҚШдаги норозиликлар - бу реал муаммолигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, афроамерикалик Жорж Флойд Миннеаполисда полициячилар қўлида нобуд бўлгач АҚШнинг йирик шаҳарларида норозиликлар ва тартибсизликлар тўлқини авж олган эди.

135