Доцент кафедры экономики и финансов факультета экономических и социальных наук (ФЭСН) РАНХиГС Алисен Алисенов

“Бу кам эмас”: Алисенов ягона божхона тўлови ставкаси ҳақида

518
Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси кафедра доценти, иқтисодий фанлар номзоди Алисек Алисенов Ўзбекистон ҳукуматининг ягона божхона тўловини киритиш режалари юзасидан изоҳ берди.

Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан нотижорат мақсадлар учун Ўзбекистоннинг Давлат чегарасидан ўтиш пунктлари орқали қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажида товарлар олиб кираётган жисмоний шахслар учун, шунингдек, жисмоний шахс номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келадиган товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўловини тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.

Қарор билан товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ставкаси тасдиқланди.

“Албатта, ягона божхона тўловини жорий этиш ўзаро таъсир механизмини ва тўловлар маъмуриятини соддалаштиради. Шунингдек, бу қадам Давлат божхона қўмитасига тегишли тузилмалар таъминоти учун ҳаражатларни қисқартиришга имкон беради”, - деди Алисенов Sputnik Ўзбекистон радио эфирида.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, товарларни баҳолашга ёндашув қанчалик объективлиги муҳим: божхона қийматидан 30 % - Ўзбекистонда ўртача маош ойига 130 АҚШ долларни ташкил қилишини ҳисобга олганда, бу кам эмас.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Алисенов о вводе единого таможенного платежа в Узбекистане
518

Доллар кўтарилди, евро эса кескин пасайди

97
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,59 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 29 сентябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,59 сўмга кўтарилиб, 10 321,21 сўм ташкил қилди.

Евро эса 207,03 сўмга ошди ва 12 003,57 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 4,21 сўмга пасайиб, 132,07 cўмни ташкил қилди.

97

Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди

127
Жисмоний шахслар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Ўзбекистон ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жисмоний шахслар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Ўзбекистон ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин. Бу ҳақда президент имзолаган “Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда кўзда тутилган.

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Фармонга кўра, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилди.

Шунингдек, биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизми жорий этилади.

127
Twitter app

Twitter РИА Новости’га қарши санкция қўллади

6
(Янгиланган 14:33 28.09.2020)
Америка ижтимоий тармоқлари цензурани кучайтирмоқда: Twitter Россия ахборот майдонини назорат қилиш борасида навбатдаги қадамни ташлади – қидирув натижаларидан РИА Новости аккаунтини ўчириб ташлади.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Америка ижтимоий тармоқлари цензурани кучайтирмоқда: Twitter Россия ахборот майдонини назорат қилиш борасида навбатдаги қадамни ташлади – қидирув натижаларидан РИА Новости аккаунтини ўчириб ташлади.

Агентлик саҳифасига обуна бўлмаган фойдаланувчилар энди уни Россияда ҳам, бошқа давлатларда ҳам топа олмайдилар. Илгари Twitter шу тарзда RT ва Sputnik профилларини блоклаганди.

“Биз Twitter томонидан бундай чекловларни ОАВларини цензура ҳаракати деб ҳисоблаймиз, бу Россия Конституциясида тўғридан-тўғри тақиқланган. Ижтимоий тармоқ сўровларимизга ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти ва ўз қарорларини тушунтирмаяпти”, - деб маълум қилди “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги матбуот хизмати.

Августда Twitter раҳбарияти ҳукумат назорати остида бўлган ОАВ аккаунларига белги қўйишини маълум қилганди. Тўғрисини айтганда, бу ҳаммага тегишли бўлмаяпти.

“Америка овози” ёки “Озодлик радиоси”да бундай белгини топа олмайсиз. Аммо Маргарита Симоняннинг шахсий аккаунтида "Давлат нашри" деган белги қўйилган. Бу шундай тенглик ва адолат. Ва, албатта, тўғри "сўз эркинлиги", у сиз қаерга борамиз. Ушбу пост Роскомнадзор’га мурожаат сифатида кўриб чиқилишини сўраймиз", - деб қўшимча қилди матбуот хизмати.

6