Андижон аэропорти яна ишлай бошлади

250
(Янгиланган 16:48 11.12.2019)
Бир йиллик танаффусдан сўнг Андижон халқаро аэропорти ўз фаолиятини қайта бошлади. Дастлабки парвозлар 22 ва 27 декабрда Москвага амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Андижон халқаро аэропорти ўз фаолиятини янгилади, деб хабар қилмоқда Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

"Ҳурматли андижонликлар! “Андижон Халқаро аэропорти” маъмурияти бир йиллик танаффусдан сўнг яна Сиз азизлар учун ўз фаолиятини бошлаб, декабр ойининг 22 ва 27 саналарида Россия федерациясининг “ИРАЭРО” авиакомпаниясининг SUPER JET-100 ҳаво лайнерида Москва-Андижон-Москва (Домодедово) йўналишини йўлга қўйди, - дейилган хабарда.

Андижон Халқаро аэропорти Андижон шаҳрининг жануби-ғарбий қисмида, Янги ҳалқа йўли 1, манзилда жойлашган. Аэропорт 1954 йилда қурилган бўлиб у дастлаб ҳарбий самолётлар аэродроми бўлган. Бугунги кунда аэропорт Ҳаво транспорти соҳасидаги IATA ва ICAO халқаро уюшмалар аъзоси.  Аэропорт 2018 йилнинг 28 октябрида таъмирлаш учун ёпилган эди.

250