Автомобили на границе

Божхона қўмитаси ягона тўлов қай ҳолларда ундирилишини тушунтириб берди

435
(Янгиланган 16:26 14.01.2020)
Россия – Ўзбекистон орасида қатнайдиган такси ҳайдовчиларининг норозилигига жавобан Божхона қўмитаси янги солиқ қай ҳолларда ундирилишини тушунтириб берди.

ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди, Қўмитас расмий хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, 13 январ куни Россия ва Узбекистон  шаҳарлари орасида доимий қатнайдиган ҳайдовчилар ҳукумат томонидан жорий этилган янги божхона тўловларидан норози бўлиб, Олий Мажлис биноси олдида тўпланишган эди.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатномаларида ҳайдовчилар асосан, янги бож ставкаси жорий этилганидан буён ҳар бир вилоятдан бир неча минг киши ишсиз қолганини, ушбу божлар Россияда меҳнат қилаётган мигрантлар учун ҳам қимматга тушаётганини айтиб, президентдан ёрдам сўрашган эди.   

Бунга жавобан Божхона қўмитаси, янги қонун қайси ҳолатларда қўлланилишини батафсил тушунтириб берган.

2019 йил 7 ноябрда қабул қилинган  “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-4508-сон президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига автомобил транспортида ёки пиёда кириб келганда, умумий қиймати 300 АҚШ долларидан ортиқ бўлган юкларнинг ҳар бир килограмидан 3 доллардан ягона бож тўлови ундирилади.

Самолётда кириб келган йўловчилар учун ушбу тўлов юклар қиймати 2000 АҚШ долларидан ошганда, темирйўл транспортида кириб келган йўловчилар учун – 1000 АҚШ долларидан ошганда олинади.

435
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ўзбекистонга жўнатилаётган пул ўтказмалар ҳажми тиклана бошлади

64
Коронавирус пандемияси туфайли қулаган пул ўтказмалари ҳажми ўса бошлади. Июнь ойида Ўзбекистонга 621 млн доллар юборилган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Март ва апрель ойида қулаган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми тиклана бошлади. Бундан Ўзбекистон Марказий банки маълумотлари дарак бермоқда.

Қайд этилишича, йил бошидан бери мамлакатда қабул қилинган пул ўтказмалари ҳажми 2,4 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 156 млн долларга ёки 6 фоизга кам.

Январь ойида Ўзбекистонга 400 млн доллар, февраль ойида эса 385 млн доллар жўнатилган. Пандемия бошланиши билан ўтказмалар ҳажми кескин қисқарган: март ойида пул ўтказмалари 296 млн долларгача, апрелда 250 млн долларчага камайди.

Май ойида эса пул ўтказмалари ҳажми тиклана бошлади - 485 млн доллар юборилган. Июнда Ўзбекистонга 621 млн доллар юборилган

Худди шу даврда 427 млн доллар чет элга юборилган. Бу ўз навбатида 2019 йилнинг биринчи ярмидан 40 млн доллар ёки 9 фоизга кам.

64
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс

Ҳинд компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқармоқчи

146
(Янгиланган 11:57 14.07.2020)
Ҳиндистоннинг “UNO Minda” компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ҳиндистоннинг “UNO Minda” компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси “UNO Minda” компанияси раиси ва бошқарувчи директори Нирмал Минда билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

“Музокаралар чоғида Нирмал Минда Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, келажакда эса бошқа эҳтиёт қисмларни (клаксон ва динамик) ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагини билдирди”, - дейилган хабарда.

“UNO Minda” 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, автомобиллар, икки ва уч ғилдиракли транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Компания Ҳиндистон, Индонезия, Вьетнам, Испания, Марокаш, Мексика ва Колумбияда 62 та ишлаб чиқариш объектларига эга. Бош офиси Харьяна штатининг Манесар шаҳрида  жойлашган.

Компания Манесар ва Сонепат (Харьяна), шунингдек, Пуна (Махараштра) шаҳарларида муҳандислик, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказларига эга. Компаниянинг йиллик савдо айланмаси 1,1 миллиард AҚШ долларидан зиёд.

146

Сурияда портлаш оқибатида 3 нафар Россия ҳарбийси жароҳатланди 

26
(Янгиланган 16:36 14.07.2020)
Сурияда патрул ҳаракатланиш йўналишида қўлбола бомба портлатилиши оқибатида Россия ва Туркия аскарлари жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Суриянинг Эриха аҳоли пункти яқинида, рус-турк патрулига ҳаракатланиш йўналишида қўлбола бомба портлатилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

"Портлаш оқибатида 3 нафар россиялик ҳарбийлар жароҳатланди, Туркия экипажи ҳам зарар кўрган", - дейилган хабарда.  

Айни дамда патрул назорати тўхтатилган, барча ярадорлар ва шикастланган техника эвакуация қилинди. Россиялик ҳарбийлар Хмеймим авиабазасига олиб келинган. Суриядага Россия кучлари қўмондонлиги Туркия ҳарбий раҳбарияти билан биргаликда ушбу портлашда Идлибда фаолият олиб бораётган жангариларнинг ушбу ҳодисага алоқадорлигини текширмоқда.

Бироз олдин Сурия ҳарбийлари Ракка вилоятида бир гуруҳ жангариларни қўлга олгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича жангарилар "Магавир ас-Саура" гуруҳига мансуб бўлиб уларнинг асосий вазифаси Россия ва Эрон қуролли кучлари ҳақида маълумот тўплаш бўлган, лекин йўлда улар миналаштирилган майдонга дуч келиб, гуруҳ бошлиғи ва йўл бошловчидан маҳрум бўлишган, кейин Сурия ҳарбийларига асирга тушишган. 

 

26