Где рождается мощь и комфорт: как в Узбекистане собирают грузовики и автобусы

Хитой Ўзбекистонда ҳамёнбоп юк автомобиллари ишлаб чиқаришга 12 млн $ ажратади

483
Янги компания Ўзбекистонда юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи “JV MAN Auto-Uzbekistan” негизида ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik.  “Ўзавтосаноат”, “Sinotruk International Investment Limited” ва “MAN Truck & Bus SE” “UZ TRUCK AND BUS MOTORS” ташкил этиш тўғрисида келишув имзолади.

Янги компания Ўзбекистонда юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи “JV MAN Auto-Uzbekistan” негизида ташкил этилади.

Хитой компаниясининг корхона устав фондига киритган инвестиция ҳажми 12,1 млн долларни ташкил этди.

Қайд этилишича, инвестициялар ишлаб чиқариш қувватларини йилига 3 минг тижорат техникасидан 6 минг донага етказиш, янги моделлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва бутловчи деталларни маҳаллийлаштиришга йўналтирилади.

Ушбу лойиҳа 100дан ортиқ иш ўринлари яратиш, корхонанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек ишлаб чиқарилаётган тижорат техникаси маҳаллийлаштириш даражасини 50%гача етказиш имконини беради.

“Ушбу қарор бозорни арзонроқ, шу билан бирга сифатли бўлган, рақобатбардош ва харидорлар учун ҳамёнбоп юк автомобиллари билан таъминлаш, республика ичида турли брендлар ўртасида рақобатни ошириш, шунингдек юк кўтариш қобилияти 5 тоннадан 70 тоннагача бўлган, жумладан самосваллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш мақсадида қабул қилинди”, - дейилган хабарда.

483