ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Олма-отада 31 январь куни Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши ўтказилди. Унда Россия, Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон бош вазирлари иштирок этди.
Россия бош вазири Михаил Мишустин Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар тез орада ички савдодаги тўсиқларни бартараф этиш ва бизнес учун рақобат шароитларини ривожлантиришга эътибор қаратиш кераклигини айтди.
“Россия барча шароитларни яратган ҳолда ЕОИИни мустаҳкамлашда фаол иштирок этишда давом этади. Умуман олганда, биз фаолиятнинг барча асосий йўналишларида Евросиё интеграциясининг динамикасини ижобий баҳолаймиз: биринчи навбатда, умумий бозорнинг фаолияти яхшиланмоқда. Асосий мақсад – “бешлик” давлатларининг иқтисодиёти ўсишини таъминлашдир”, - деб таъкидлади Мишустин.
ЕОИИ - 2015 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатувчи, халқаро интеграция иқтисодий бирлашма ҳисобланади. Иттифоқ таркибига Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил кузда мамлакатнинг ЕОИИга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берганди. Мамлакатда бу интеграциянинг фойдали ва салбий томонлари муҳокама қилиниб, таҳлил қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Gasoline Petrol Prices тузган рейтингга кўра Марказий Осиё давлатлари бензин энг арзон давлатлар рўйхатининг юқори қисмидан ўрин олди.
2021 йилнинг 18 январ ҳолатига жаҳон бозорларида бензиннинг ўртача нархи 1,05 долларни ташкил қилади. Лекин 168 давлатнинг ҳар бирида ёнилғи нархи бир биридан жиддий фарқ қилади.
Энг арзон бензин Венесуэлада 1л - 0,02 доллар, энг қиммати эса - Гонконгда 1л - по 2,36 доллар.
Марказий Осиё давлатларининг аксарияти ҳам ушбу рўйхатнинг юқори қисмида жойлашган. Қозоғистон - 0,4 долл (7ўрин), Туркманистон - 0,43 долл. (10 ўрин), Қирғизистон - 0,45 долл (11 ўрин).
Ўзбекистонда бензин нархи нисбатан қимматроқ (0,75 $) бўлгани учун у рейтингнинг 43 ўрнида.
Россияда бензин - 0,64 $ (27 ўрин).
Иқтисодий таҳлилчилар айтишига қараганда, оОдатда бой давлатларда ёнилғи нархи баландроқ, нефт қазиб олувчи камбағал мамлакатларда эса унинг нархи анча паст. Нефт нархи халқаро биржаларда барча учун бир хил бўлгани сабабли, турли мамлакатларда ёнилғи нархи турлича бўлиши - муайян давлатларнинг солиқ ва акцизлари, ҳамда соҳага берилаётган имтиёзларига боғлиқдир.
ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. 2025 йилга келиб ЕОИИ доирасида интеграцион жараёнларнинг биринчи босқичи якунланади, деди Россия президенти Владимир Путин.
2025 йилга келиб, ЕОИИ давлатларида ягона товарлар, хизматлар, капитал, ишчи кучи ва ягона рақамли ҳудуд шакллантириш жараёни якунига етиши керак. Бугунги кун шароитида ушбу жараёнларни тезроқ ишга тушириш янада муҳим аҳамият касб этади, - деди Путин.
Россия президенти айтишига кўра, айни дамда ЕОИИ аъзолари томонидан ягона электр энергия, нефт, газ ва нефт маҳсулотлари бозорларини яратиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
2020 йилда содир бўлган коронавирус пандемияси ҳам ЕОИИ давлатлари орасида ҳамкорликни мустаҳкамлади, деди Россия президенти. Хусусан, Иттифоқ аъзолари тиббиёт воситалари ва дорилар ишлаб чиқариш соҳасида ягона қоидалар ўрнатишга келишиб олишди. 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб ЕОИИда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ягодна қоидалар ва процедуралар асосида амалга оширилади. Бугунги Шароитда бу ўта муҳим, деди Владимир Путин.
Россия президенти айтишига кўра, 6 йил олдин ташкил қилинган ЕОИИ ҳамкорлиги илдам ривожланиб бормоқда. 2019 йилда Иттифоқ аҳзоларининг ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажми 35 %га ошган. Шу билан бир вақтда Россия ва Иттифоқ давлатларининг ташқи савдоси миқдори ҳам ошмоқда. Ўтган давр мобайнида унинг ўчиши 27%ни ташкил қилган.
Ушбу ютуқларга эришишда ЕОИИ давлатлари ҳукуматларининг товар, хизмат ва капитал ҳаракати йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли эришилди, - деди Россия президенти.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.