Мужчина осуществляет денежный перевод

COVID туфайли Марказий Осиёга пул ўтказмалари кескин камаяди - Жаҳон банки

271
(Янгиланган 15:20 23.04.2020)
COVID-19 туфайли халқаро пул ўтказмалари миқдори дунё бўйича ўртача 20%га ёки 445 миллиард долларгача камайиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Жаҳон банки экспертлари прогнозига кўра, COVID-19 пандемияси ва карантин туфайли 2020 йилда умумжаҳон пул ўтказмалари миқдори кескин камайиши кутилмоқда.

Ушбу камайиш биринчи навбатда меҳнат мигрантлари даромадлари камайиши ва уларнинг иш ўринларини йўқотишлари билан боғлиқ, чунки қабул қилиувчи мамлакатларда иш берувчилар биринчи навбатда меҳнат мигрантларидан иборат ходимларни қисқартиради.

Хабарда айтилишига кўра ўртача даромад кам бўлган мамлакатларга халқаро пул ўтказмалари миқдори 19,7% камайиб 445 млрд. Долларни ташкил қилади. Бунинг оқибатида энг кам даромадли уй хўжаликлари муҳим даромад манбаиларидан маҳрум бўлишлари мумкин.

Пул ўтказмалари – ривожланаётган мамлакатлар учун жуда муҳим даромад манбаидир. COVID-19 туфайли содир бўлаётган бугунги иқтисодий рецессия мигрантларнинг уйларига пул ўтказиш имкониятини чеклайди ва ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг тикланишини кечиктиради, - деди Жаҳон банки гуруҳи президенти Дэвид Малпасс.

Жаҳон банки прогнозига кўра, пул ўтказмалари камайиши биринчи навбатда Европа ва Марказий Осиё ҳудудида кутилдмоқда - 27%, ундан сўнг Африкада  жанубида - 23%, Жанубий Осиёда - 22%, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Лотин Америкасида - 19% ва Тинч океани ҳудудида - 13%.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин россиялик эксперт Апрел ойида меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари 50%гача камайиб кетиши мумкинлигини хабар қилган эди. Мутахассис фикрига кўра, мигрантлар кризис шароитида ўз ҳаётини таъминлашлари кераклиги билан изоҳлаган эди.

Эксперт хулосасига кўра, пул ўтказмаларнинг камайиши Сарказий Осиё республикаларида ички талаб ва импорт ҳажмининг камайишига олиб келиши мумкин.

271
Денежные купюры США.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим кучга кирди

102
(Янгиланган 18:02 12.07.2020)
Ушбу ҳужжат қоидаларига мувофиқ, икки мамлакат инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан энг кўп қулайлик яратиш тартиби қўлланилади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим 2020 йил 9 июлдан эътиборан кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳужжат 2017 йил 25-октабрда, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида имзоланган.

Ушбу ҳужжат қоидаларига мувофиқ, икки мамлакат инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан энг кўп қулайлик яратиш тартиби қўлланилади.

“Битим инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, сармоя ва технологияларнинг кириб келишини қулайлаштириш, пул ўтказмаларининг эркин бажарилиши ҳуқуқий асосларини белгилаган”, - дейилган хабарда.

Ҳужжат 1992 йил 28 апрелда имзоланган аввалги ҳукуматлараро битимни алмаштиради ҳамда замонавий воқеликни инобатга олган ҳолда инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.

Таъкидланишича, битим икки давлат иқтисодиётига ўзаро инвестициялар оқими учун мустаҳкам асос яратади, шунингдек, салоҳиятли хорижий инвесторлар учун ҳар икки мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширади.

102
Теглар:
Ўзбекистон, Туркия

ЖБ Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 500 миллион $ ажратади

198
Тегишли битимни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Лилия Бурунчук имзолади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 500 миллион доллар ажратади. Тегишли битим Ўзбекистон бош вазирнинг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Лилия Бурунчук томонидан имзоланди.

Лойиҳа Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан тегишли равишда 276 млн доллар ва 224 млн доллар миқдорида молиялаштирилади.

Ушбу лойиҳа туфайли Ўзбекистоннинг барча минтақаларидаги фермерлар ва агро корхоналари вакиллари учун замонавий технологиялар, техник маслаҳатлар, ишлаб чиқариш, агрологистика, фитосанитариянинг турли босқичларида қўллаб-қувватлаш хизматларидан, шунингдек, савдо ҳажмини ошириш учун зарур ахборот манбаларидан фойдаланиш имконияти яратилади.

Лойиҳада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, иссиқхона ҳужаликларини ташкил этиш ҳамда маҳсулотларни сақлаш, қадоқлаш ва қайта ишлаш қувватларини яратиш, шунингдек, энергетик ва сувни тежайдиган технологиялар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш назарда тутилган.

Шунингдек, лойиҳа Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтларини модернизация қилиш, амалий тадқиқотларни ўтказиш ва тармоққа илғор ишланмаларни жорий этишга ёрдам беради.

Лойиҳа тадбирлари уруғчиликни ривожлантириш, ер ва сув ресурсларини бошқариш, муайян ҳудудларга мўлжалланган агроэкологик иқлимга чидамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистондаги ўсимликларнинг ноёб генетик материалларини сақлаш масалаларига қаратилган бўлади.

198
Футбол

“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

149
“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари тузалиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.

149
Теглар:
коронавирус, футбол