Мужчина с портфелем в руках

Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар эълон қилинди

114
Кичик бизнес вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар келгуси уч ой давомида ер ва мол-мулк солиғидан озод этилади.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар ва аҳолини пандемия шароитида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари давом эттирилишини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Биринчидан, кичик бизнес ва фермер хўжаликларига ижтимоий солиқ ставкаси май-июль ойларида 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Бунинг натижасида 260 мингдан зиёд корхона ва фермер хўжаликлари жами 650 миллиард сўм маблағларни тежаган ҳолда, уларни сармоя ва айланма маблағ сифатида ишлатиш имконига эга бўлади.

Иккинчидан, кичик бизнес вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар келгуси уч ой давомида ер ва мол-мулк солиғидан озод этилади. Бунинг ҳисобига 50 мингдан ортиқ тадбиркор 300 миллиард сўмни тежайди ва уларнинг айланма маблағи кўпаяди.

Шунингдек, аввалги қарорга асосан, апрель-май ойларида 1 мингдан зиёд тадбиркорнинг ер ва мол-мулк солиқлари ва пенялари бўйича кечиктирилган 80 миллиард сўм тўловлари кечиб юборилади.

Учинчидан, тадбиркорларга божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилади. Бу уларга жами 540 миллиард сўмни тежаш ҳамда ушбу маблағларни ўз бизнесини ривожлантиришга йўналтириш имконини беради.

Тўртинчидан, эҳтиёжманд оилаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида нафақа олувчи оилалар сони қўшимча 70 мингтага ёки 10 фоизга кўпайтирилиб, бюджетдан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Бешинчидан, илгари ставкаси 22 фоизгача бўлган инвестиция кредитлари бўйича фоизлар қисман давлат томонидан қоплаб берилган бўлса, энди ставкаси 26 фоизгача бўлган кредитларнинг фоизлари ҳам қисман қоплаб берилади.

Шунингдек, тадбиркорларга айланма маблағларини тўлдириш учун 500 миллиард сўмгача (илгари 10 миллиард сўмгача) берилган кредитлар бўйича компенсация миқдори 5 фоиздан 10 фоизга оширилади.

Олтинчидан, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий қилинган аҳолига якка тартибда уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун кредит бериш тажрибаси Тошкент шаҳрида ҳам татбиқ этилади. Шу орқали пойтахтда қарийб 10 мингта мавсумий иш ўринлари яратилади.

Еттинчидан, маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотига нисбатан ички талабни ошириш ва шу орқали уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат ташкилотларига III-IV чоракдаги харидларини II чоракда амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

Умуман, иқтисодиётни ва фуқароларни янада қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан қўшимча 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Таъкидланишича, ўтган ойнинг ўзида 250 мингта тадбиркор ва корхона, 83 мингта фермер хўжалигининг жами 400 миллиард сўмлик солиқ ва бошқа тўловларини тўлаш муддати кечиктирилди. Давлат мулкидан фойдаланаётган 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловидан озод бўлди.

Эҳтиёт чоралари таъминланган ҳолда, карантин даврида ишламаган 14 мингта саноат корхонасидан ҳозирги кунда 10 мингтаси ўз фаолиятини қайтадан бошлади. Уларнинг 178 минг ходими ўз иш жойига қайтди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан биргаликда ҳозирги кунда ишламай турган 4 мингта саноат корхонаси муаммоларини бирма-бир ўрганиб, уларнинг фаолиятини май ойи охиригача йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

114
Черешня

Жанубий Кореяга ўзбек гилосининг навбатдаги партияси етказилди

218
Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна гилос Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрига Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна миқдоридаги гилоснинг навбатдаги партияси етказилди.

“Дунё” АА хабарига кўра, Gold Dried Fruits Export компанияси томонидан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ташкил этилган юк Жанубий Кореядаги ҳамкор – NK GlobalNet Co., Ltd.компаниясига етказилган.

Ўзбек гилослари Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади. Дастлабки жўнатма Корея Республикасига жорий йил 15 май куни олиб борилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек гилосининг илк партияси Россияга муваффақиятли экспорт қилингани ва у Россия бозорларида сотила бошлангани хабар қилинган эди.

218
Теглар:
Корея, Ўзбекистон
Денежные купюры и монеты разных стран

Ўзбекистонда доллар ва евро курси кўтарилди

168
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси бу ҳафта 9,74 сўмга қимматлашди

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 26 майдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,74 сўмга қимматлашиб, 10 139,3 сўм ташкил қилди.

Валюта курслари 26.05.2020 дан
Марказий банк матбуот хизмати
Валюта курслари 26.05.2020 дан

Евро эса бирданига 96,72 сўмга кўтарилди ва 11 051,84 сўмни ташкил қилди.

Россия рублида ҳам кўтарилиш кузатилган. Рубль 3,81 сўмга қимматлашиб, 141,35 cўмни ташкил қилди.

168
Технопарк Digital City в Андижане

Ўзбекистоннинг барча ҳудудида Ёшлар технопарклари ташкил этилади

0
Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар технопарклари ташкил этилади. Тегишли Ҳукумат қарори 22 май куни қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ,  республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопарклари ташкил этилади.

Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шавкат Мирзиёев посетил Технологический парк программных продуктов и информационных технологий в Мирзо-Улугбекском районе Ташкента
Пресс-служба президента Узбекистана

Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Технопарклар фаолияти вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан мувофиқлаштирилади.

Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Қарор билан 2020-2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди.

0