Купюры американских долларов.

ОТБ Ўзбекистонга COVID-19 билан курашга 1,36 млн доллар ажратди

157
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга коронавирус тарқалишига қарши кураш учун 1,36 млн доллар миқдорда грант ажратишни маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга коронавирус тарқалишига қарши кураш учун 1,36 млн доллар миқдорда грант ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Грант соғлиқни сақлаш ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари ва мамлакат соғлиқни сақлаш тизимининг салоҳиятини тезда оширишга ёрдам беради бошқа тиббий буюмлар сотиб олиш учун ишлатилади.

Таъкидланишича, маблағлар ОТБнинг “2019 коронавирус касаллиги эпидемияси ва бошқа юқумли касалликларнинг потенциал эпидемияларига қарши курашда минтақавий қўллаб-қувватлаш” бўйича техник ёрдам ресурсларидан ажратилади ва март ойида Ўзбекистонга тиббий буюмларсотиб олиш учун ажратилган 200 минг долларлик дастлабки техник ёрдамни тўлдиради.

Шунингдек, ОТБ жорий кредитдан Ўзбекистонга яна 800 дона сунъий нафас олдириш ускунасини сотиб олишга имкон бериш учун 19,5 миллион доллар ажратган.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрел куни инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ОТБ президенти Масацугу Асакава билан коронавирус пандемиясининг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларига таъсирини юмшатиш бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама қилган эди. Ўшанда банк томонидан республика соғлиқни сақлаш тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қўшимча маблағларни жалб қилиш истиқболлари кўриб чиқилаётгани маълум қилинган эди.

157
Черешня

Жанубий Кореяга ўзбек гилосининг навбатдаги партияси етказилди

187
Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна гилос Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрига Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна миқдоридаги гилоснинг навбатдаги партияси етказилди.

“Дунё” АА хабарига кўра, Gold Dried Fruits Export компанияси томонидан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ташкил этилган юк Жанубий Кореядаги ҳамкор – NK GlobalNet Co., Ltd.компаниясига етказилган.

Ўзбек гилослари Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади. Дастлабки жўнатма Корея Республикасига жорий йил 15 май куни олиб борилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек гилосининг илк партияси Россияга муваффақиятли экспорт қилингани ва у Россия бозорларида сотила бошлангани хабар қилинган эди.

187
Теглар:
Корея, Ўзбекистон
Денежные купюры и монеты разных стран

Ўзбекистонда доллар ва евро курси кўтарилди

143
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси бу ҳафта 9,74 сўмга қимматлашди

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 26 майдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,74 сўмга қимматлашиб, 10 139,3 сўм ташкил қилди.

Валюта курслари 26.05.2020 дан
Марказий банк матбуот хизмати
Валюта курслари 26.05.2020 дан

Евро эса бирданига 96,72 сўмга кўтарилди ва 11 051,84 сўмни ташкил қилди.

Россия рублида ҳам кўтарилиш кузатилган. Рубль 3,81 сўмга қимматлашиб, 141,35 cўмни ташкил қилди.

143
Врач Клинического медицинского центра подписывает пробирки с образцами биоматериалов

Тошкентдаги “Ипотека банк” ходимида коронавирус аниқланди

25
Ходим билан яқин алоқада бўлган 25 нафар ҳамкасби карантинга олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинган.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 24 май куни Тошкендаги “Ипотека банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди.

Банк хабарига кўра, ходим билан яқин алоқада бўлган 25 нафар ходимлар карантинга олинган.

Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатория таҳлил учун намуналар олинган.

25