Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Иқтисодиёт, банк ва камбағалликни қисқартириш: Мирзиёев 8та йўналиш бўйича топшириқ берди

742
(Янгиланган 21:50 09.06.2020)
Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению актуальных вопросов обеспечения стабильности национальной экономики
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению актуальных вопросов обеспечения стабильности национальной экономики

Йиғилишда давлат раҳбари янгича ёндашув ва инструментларни қўллаш орқали жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш учун барча имкониятлар борлигини таъкидлаб, шу борадаги 8 та асосий йўналишни кўрсатиб ўтди.

Биринчи – иқтисодиёт ва бюджет барқарорлигини таъминлаш;

иккинчи – камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини ошириш;

учинчи – банк тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш;

тўртинчи – тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш;

бешинчи – экспорт салоҳиятини ошириш ва валюта тушумларини таъминлаш;

олтинчи – саноатда рақобатбардошликни кучайтириш;

еттинчи – кичик бизнесни ривожлантириш;

саккизинчи – рақамли технологияларни барча тармоқларда кенг жорий қилиш устувор вазифалар этиб белгиланди.

Биринчи масала муҳокама қилинар экан, бюджет тушуми ва харажатларини оптималлаштириш топширилди. Корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш ҳисобига қўшимча даромадларни таъминлаш, ташқи қарз битимларини тузишда белгиланган чекловдан ошмаслик бўйича кўрсатма берилди.

Иккинчи йўналиш бўйича бу йил 810 мингта доимий иш ўрнини қайта тиклаш, 310 минг доимий ва 633 мингта мавсумий иш ўрни яратиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Пресс-служба президента Узбекистана

Кеча, 8 июнь куни қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилувчи фаолият турлари сони 24 тадан 67 тага кўпайтирилди.

Давлат раҳбари Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идораларни бириктириб, муҳтожларга кўмаклашиш тизимини яратиш, оилавий тадбиркорлик ва томорқачиликни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди. Давлат гранти ҳисобига таҳсил олган талабаларни 3  йил муддатга шундай ҳудудларга меҳнат фаолияти учун йўналтириш таклифи билдирилди.

Маълумки, банк тизимида катта ислоҳотлар белгиланган. Йиғилишда бу чораларни жадаллаштириб, давлат улушига эга ўнта банкда трансформация жараёнини ўз вақтида амалга ошириш, фоиз ставкаларини инфляцияга қарши сиёсат билан уйғунлашган ҳолда пасайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Жорий йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни  жалб этиш ва ўзлаштириш бўйича бош вазир ўринбосарларига топшириқлар берилди.

Пандемия шароитида экспортни ошириш ва валюта тушумларини таъминлаш жуда долзарб масала. Ташқи бозорларда талабнинг кескин камайиши экспортчи корхоналаримизга жиддий таъсир қилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев на встрече с ферганским активом затронул события в Сохе
© Пресс-служба президента Узбекистана.

Шу муносабат билан, бешинчи устувор йўналиш ўлароқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига экспорт кўрсаткичини 2019 йилгидан кам бўлмаган миқдорда таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилишда саноатни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Айрим тармоқларда хомашёни чуқур қайта ишлаш ва қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг яхлит занжири яратилмагани кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, мисни қайта ишлаш 25 фоиз, ипакчиликда 20 фоизга ҳам етмайди. Тармоқлараро кооперация ҳам тўлиқ йўлга қўйилмаган. Жумладан, электротехника ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида  ўзаро кооперация ҳисобига камида 80 миллион долларлик маҳсулот тайёрласа бўлади. Ёки кимё саноати тўқимачилик учун синтетик тола ва полиэстер, автомобилсозлик ҳамда қурилиш материаллари соҳасига корд ва турли бўёқлар, озиқ-овқат саноатига ароматизаторлар етказиб бериши мумкин.

Шу боис замонавий технологиялар трансферини йўлга қўйиш, тармоқларнинг энергия самарадорлиги ва рақобатдошлигини оширишни назарда тутувчи Саноат сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Кимё, тўқимачилик, қурилиш материаллари, автомобилсозлик, электр техникаси ҳамда озиқ-овқат саноатларига алоҳида эътибор қаратиш, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев начал рабочую поездку в Фергану
Пресс-служба президента Узбекистана

Мамлакатда кичик бизнес иқтисодиётнинг ўсиш нуқтаси этиб белгиланган. Йиғилишда тадбиркорларга эркин рақобат муҳитини яратиш учун хусусий мулкчиликни ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш зарурлиги таъкидланди.

Юқори технологияли тармоқларда кичик бизнес ҳиссаси камлиги қайд этилиб, бундай субъектларни давлат томонидан рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ҳудудларда кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Маълумки, кеча, 8 июнь куни президент ҳузурида ўтказилган тақдимот чоғида рақамли технологияларни тезкор ривожлантириш, уларни барча тармоқларда кенг жорий қилиш вазифалари келишиб олинган эди. Бу борадаги ишларни бугун белгиланган саккизинчи устувор йўналишга мувофиқ ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда мутасадди раҳбарлар иқтисодиётни ривожлантириш бўйича қисқа ва ўрта муддатда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ўз таклифларини билдирди.

742

Мирзиёев Ўзбекистонда карантин талаблари юмшатилишини айтди

745
Барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакат бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари муҳокама қилиш мавзусида ўтказилган йиғилишда Мирзиёев карантин талабларини юмшатиш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди. Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди", - дейилади хабарда.

Йиғилиш давомида мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этилиб, Оролбўйидаги шаҳар ва туманларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар жадал амалга оширилаётгани, атроф-муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётгани, айниқса, ҳозирги пандемия шароитида бу масалалар янада долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

 

Муҳокамада экологик назоратни кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Айрим заводлар ҳавога меъёрдан ортиқча ташланма чиқариб, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай ҳолатлар фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу боис Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳаво ифлосланишини тезкор таҳлил қиладиган мобил лабораториялар билан ҳар бир ҳудудни таъминлаш топшириғи берилди. Бош вазир ўринбосарига атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли 240 та йирик саноат корхонасида замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

745

Доллар, евро яна кўтарилди

207
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилиб, 10 231,71 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 38,00 сўмга ошди ва 12 059,09 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,19 сўмга юқорилаб, 138,65 cўмни ташкил қилди.

207

Ўзбекистонда 17 августдан масжидлар ишга тушади

106
(Янгиланган 00:09 13.08.2020)
Масжидларда вақтинча жума намози адо этилмайди, диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан Ўзбекистондаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини қайта давом эттиради. Диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати расмий баёнотида диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилиши айтилган.

Қуйидаги муҳим тавсия ва талабларга сўзсиз амал қилиш, масжидлар фаолиятининг давомли бўлишига асосий омил бўлади:

- масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион "тўшак"лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

- ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

- масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

- ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

- ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

- масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

- масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

- ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

- ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

- масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

- масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

106
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси