ОПЕК+ қўмитаси йиғилишидан сўнг нефт нархи кўтарилди

343
(Янгиланган 11:51 19.06.2020)
Бугун эрталаб Brent нефт навининг август фьючерслари нархи 0,87 фоизга ўсди ва бир баррел учун 41,87 долларни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Нефт нархи ўсиб бормоқда: ОПЕК+ вазирлик мониторинг қўмитасининг куни кеча бўлиб ўтган йиғилиши, савдолар маълумотларига кўра, инвесторларни талабнинг тез тикланиши умиди билан илҳомлантирди.

Москва вақти билан 7:45 да Шимолий денгиз Brent нефт навининг август фьючерслари нархи 0,87 фоизга ўсди ва бир баррел учун 41,87 долларни ташкил қилди, WTI учун июл фьючерслари эса 0,98 фоизга кўтарилиб 39,22 долларни ташкил қилди.

Биринчи навбатда, бозорни Ироқ ва Қозоғистоннинг май ойидаги ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартирилмай қолиб кетган қисмини қоплаш режалари қўллаб-қувватлади. Йиғилишнинг якуний коммюникеси лойиҳасида қайд этилишича, ўтган ойда ОПЕК+ битимига амал қилиш даражаси 87 фоизни ташкил этган.

ОПЕК+ янги келишувлари май ойидан икки ой давомида кунига 9,7 миллион баррел нефт қазиб олишнинг қисқартирилиши билан бошланди, 6 июн куни эса ушбу шарт июлгача узайтирилди. Кейинчалик, қазиб олишнинг қисқартириш ҳажми йил охиригача кунига 7,7 миллион баррелгача ва 2022 йил апрел охирига қадар 5,8 миллион баррелни ташкил этади.

“Бу ҳафта аниқ бўлдики, ҳар қандай иккинчи тўлқин ҳам ҳукуматларни кескин чораларга қайтишга мажбур қила олмайди”, - деди Блумберг аҳборот агентлигига  Vanda Insights асосчиси Вандана Хари (Vandana Hari) ҳоним.

Унинг таъкидлашича, ОПЕК+ давлатларидан нефт етказиб беришни чеклаш ҳақида гап кетиши биланок бозор тинчланмоқда.

343
Директор департамента развития интеграции ЕЭК Гоар Барсегян

ЕОИИда кузатувчи-давлат мақоми Ўзбекистонга нима беради?

654
(Янгиланган 14:44 03.12.2020)
Ўзбекистон ва Куба Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи-давлат мақомини олиш учун ариза топширди. Якуний қарор 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий олий кенгашида имзоланади.

Евроосиё иқтисодий комиссиясининг интеграцияни ривожлантириш департаменти директори Гоар Барсегян томонларнинг вазифаларига ойдинлик киритди.

- ЕОИИ тўғрисидаги келишувга асоса кузатувчи-давлатлар вакиллари ЕОИИ тадбирларида иштирок этишлари мумкин, лекин қарорларни қабул қилишда қатнашмайди;

- ҳамкор-давлатларга ЕОИИда қабул қилинган махфий бўлмаган ҳужжатлар ва регламентлар тақдим этилади;

- кузатувчи-давлат Иттифоққа ёки аъзо-давлатларининг иқтисодий манфаатларига зарар етказадиган ҳаракатларни амалга оширмаслик мажбуриятини олади;

- кузатувчи-давлат мақоми ЕОИИнинг интеграция кун тартибидан хабардор бўлиш ва турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга имкон беради;

Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини бериш тўғрисида якуний қарор 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий олий кенгаши йиғилишида қабул қилинади.

"Бизда бу мақомни яқинда олган Молдова билан ижобий тажриба мавжуд. Ишончим комилки, Куба ҳам, Ўзбекистон ҳам кузатувчи-давлат мақомлари расмий тасдиқлангандан сўнг, асосий йўналишлар бўйича ЕОИИ шериклари билан фаолроқ ҳамкорлик қилади", - деб хулоса қилди ЕИК вакили.

Шу йил январ ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республиканинг иттифоқда иштирок этиш масаласи парламентда ҳар томонлама ўрганиб чиқиш кераклиги ҳақида айтганди.

Март ойи бошида Вазирлар Маҳкамаси парламентнинг иккала палатасига мамлакатнинг ЕОИИдаги кузатувчи-давлат сифатида иштирок этиши тўғрисидаги таклиф киритишга қарор қилди. Апрел ойи охирида парламентнинг қонун чиқарувчи палатаси, май ойининг бошида - Сенат кўпчилик овоз билан Ўзбекистоннинг иттифоқда кузатувчи-давлат сифатида қатнашишини маъқуллаганди.

ЕОИИ – 2015 йил 1 январдан бошлаш фаолият кўрсатувчи халқаро иқтисодий интеграция бирлашмаси. Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон - иттифоқ аъзолари.

654
Теглар:
Ўзбекистон, ЕОИИ
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

660
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

660

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

227
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди, деди брифингда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 31-махсус сессияси доирасида Россия вакцинасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва бу халқаро шерикларда катта қизиқиш уйғотди.

"Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Гамалея институти фаолияти тўғрисида яна бир неча сўз айтмоқчиман. Улар нафақат Россияда оммавий эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, балки хорижий мамлакатларда Россия препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хорижий бозорларга чиқиш учун иш олиб бормоқда", - деди Захарова.

Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V: COVID-19 га қарши вакцина" виртуал тадбирида Россия препаратини тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтишдан кейинги синовлар Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуелада ўтказилмоқда, бундан ташқари Бразилия ва бошқа давлатларда тест ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, " Спутник V" "кучли иммунитет ва антитаначалар жавоб" ни кўрсатди.

Ўз навбатида, Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев “Спутник V”ни 40 мамлакатда тасдиқлаш учун ариза топширганини ва ушбу мамлакатлардаги назорат органлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг нархи дозаси 10 доллардан кам бўлади, "баъзи мРНК вакциналарига қараганда анча арзон".

227