Знак процента

UzAssets - хавф ва имкониятлар: мутахассислар лойиҳа ҳақида

301
(Янгиланган 20:45 19.06.2020)
Активларни бошқариш бўйича давлат агентлигининг халқаро маслаҳатчилари Марек Грабарек ва Веслава Качмарек UzAssets инвестицион компанияси ташкил этилгандан кейин хусусийлаштириш истиқболлари тўғрисида фикрлари билан бўлишдилар.

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. UzAssets инвестицион компаниясини ташкил этиш тўғрисида қарор Вазирлар Маҳкамасининг хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни назарда тутувчи қарори асосида қабул қилинди.

"Оилавий қадриятларни" қандай сақлаб қолиш керак?

Ўзбек ҳукуматининг иқтисодиётдаги улушни камайтириш ва хусусий секторни кучайтириш тўғрисидаги баёнотларидан кейин ҳаракат қилиш вақти келди. Бир неча соҳада профессионал фаолиятни таъминлаш керак: компаниялар активларини бошқариш, давлат активларини бошқариш, замонавий корпоратив бошқарув.

“Ўзбекистон хусусийлаштиришга ишончни тиклаши керак, айниқса ўзбекистонлик ишбилармонлар ва хорижий сармоядорлар орасида”, - дейди мутахассислар.

Ҳар бир мамлакатда унинг ўзлигини ва хавфсизлигини белгилайдиган иқтисодиётнинг “оилавий қадриятлар” деб аталмиш корхоналарини қандай қилиб ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланиш яхшироқ деган савол туғилади.

Муаммони ҳал қилиш мақсадида, кўплаб давлатлар суверен жамғармаларни ташкил этган. Ўзларига ишониб топширилган активларни кўпайтириш каби бизнес мақсадлардан ташқари, давлат хавфсизлиги ва келажак авлодлар манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мақсад ҳам мавжуд.

Жамғарма профессионал бошқарувчилар томонидан бошқарилади, жамғарма қарорлари ва операцион фаолиятига сиёсат ва давлат бошқаруви тўғридан-тўғри таъсирини минималлаштирилади. Жамғарма фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмларини назорат органлари томонидан сақдаб қолиниши ва жамғарма фаолияти ҳолати ва натижалари тўғрисида жамоатчилик олдида ҳисобот бериш мажбуриятини таъминлаш муҳимдир.

Халқаро мутаҳассиларнинг фикрига кўра, UZAssets инвестицион компаниясини яратиш, агар унинг вазифаси келажакда уни мамлакатнинг "оилавий қадриятларини" фаол бошқарадиган Ўзбекистоннинг суверен жамғармасига айлантириш бўлса, бу тўғри йўналишдаги қадамдир.

Бошқарувнинг янги тажрибаси

"Компания бизнес муҳитда Ўзбекистоннинг ойнаси, потенциал инвесторлар учун яхши лойиҳалар манбаи ва намунаси бўлиши керак. У юқори сифатли активлар ва профессионал бошқарув мисоли каби бўлиши керак", - деб ҳисоблашади Марек Грабарек ва Веслава Качмарек.

Компанияларни бошқариш, реструктуризация қилиш ва санация қилишнинг замонавий усулларини эгаллаш керак, стратегияларни ишлаб чиқиш ва уларни ривожлантириш йўлларини белгилаш - уларни инвесторларга сотиш, инвесторлар билан қўшма корхоналар ташкил этиш орқали ушбу компанияларни Тошкент фонд биржасида оммавий савдога қўйиш зарур. Ушбу мақсадлар учун кўплаб чет компаниялари ва менежерларининг билимлари ва тажрибаларидан фойдаланиш керак.

Агар компаниянинг биринчи мақсади корхоналарни хусусийлаштириш ва хусусийлаштиришдан баланс қийматидан юқори даромадни олиш бўлса, унда ушбу "маҳсулот" инвесторлар бозорида сотилиши керак. Агар "маҳсулот" сотувга нолойиқ бўлса, унда корхонани хусусийлаштиришга тайёрлаш жараёни зарур.

"Биз доимий зарар ҳолатидаги корхоналарни UZAssets активларига киритилмаслигини қатъий тавсия қиламиз", - дейишади мутахассислар.

UZAssets лойиҳаси ҳамкори сифатида чиқиши мумкин бўлган банкларни олиши мумкин ва керак ҳам, деб ишонч билдиради мутаҳассислар.

Вақт ўтиши билан UzAssets корхоналар бозорида фаол сотиб олишда, корхоналарни потенциал харидорлар учун жозибали таклифни тайёрлаш мақсадида реструктуризация қилишда ва ҳатто девелоперлик лойиҳаларида иштирок этиши орқали бозорнинг фаол иштирокчисига айланиши керак.

Компаниянинг ўзи Тошкент фонд биржасида оммавий жойлаштириш объекти бўлиши мумкинми, деган саволни кўриб чиқиш керак. Корхона ўз бизнес-мақсадларига эришиш учун молия бозори, қимматли қоғозлар бозоридан капитални жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Ривожланиш сценариялари

Мутахассисларнинг фикрига кўра, UzAssets-нинг иккита сценарийси энг тўғри ҳисобланади:

Хусусийлаштирилиши керак бўлган ёки профессионал бошқарувни талаб қиладиган навбатдаги давлат компанияларининг акциялари шаклида низом капиталининг яна бир ўсиши. Охир оқибат компания Ўзбекистоннинг суверен жамғармасига айлантирилади.

Нодавлат активларининг ёпиқ инвестицон жамғармаларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бошқарув компанияси ёрдамида давлат компанияларининг кейинги гуруҳларини хусусийлаштириш. Бу тармоқ жамғармалари ёки вертикал, яъни хом-ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган бутун ишлаб чиқариш циклини амалга оширадиган компаниялар бўлиши мумкин.

301
Купюры американских долларов

ОТБ Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун яна 100 млн $ ажратди

145
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга барқарорлигини ошириш учун 100 миллион доллар миқдорда қарз маблағларини ажратишни маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга, жумладан, коронавирус пандемиясига барқарорлигини ошириш учун 100 миллион доллар миқдорда қарз маблағларини ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк сайтида маълум қилинди.

Лойиҳа доирасида COVID-19 га тест олиш, ташхис қўйиш тизимини яхшилаш режалаштирилмоқда. 

“Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими сифати, хавфсизлик стандарти, протоколлари ва  хизматини яхшилаб, бу лойиҳа Ўзбекистон аҳолисини COVID-19дан ҳимоя қилиш ва саломатлигини келажакдаги таҳдидлардан асрашга ёрдам беради”, - деди ОТБ вице-президенти Шисинь Чен.

Таъкидланишича, лойиҳа мамлакатга тақдим этиладиган ОТБнинг кенг қамровли қўллаб-қувватлаш пакетининг бир қисмидир. Шунингдек, у инқирозга қарши ҳукумат чораларини ва жорий техник ёрдамни молиялаштириш учун 500 миллион долларлик кредит ҳам ўз ичига олади.

Бундан ташқари, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг (ОИИБ) ушбу лойиҳа учун 100 млн доллар миқдорида кредит ажратиш устида иш олиб бормоқда.

Лойиҳани амалга ошириш соғлиқни сақлаш ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва уларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш учун мамлакат бўйлаб 38 лабораторияларини таъмирлашни назарда тутади.

Лойиҳани амалга ошириш дарҳол бошланади ва 2022 йилнинг июль ойига қадар якунланиши керак. Ижро этувчи органлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳисобланади.

145
Калькулятор и купюры американских долларов

Доллар, евро кўтарилди, рубл эса пасайди валюта курслари

263
(Янгиланган 14:06 03.08.2020)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 2,17 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 4 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 2,17 сўмга кўтарилиб, 10 209,86 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 125,05 сўмга ошди ва 12 021,09 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 4,91 сўмга пасайиб, 137,46 cўмни ташкил қилди.


263

Лукашенконинг собиқ рақиби дунёнинг 32 етакчисига мактуб ёзди

11
Президентлик пойгасида Александр Лукашенконинг рақиби бўлган Валерий Цепкало 30дан ортиқ давлат етакчиларига мактуб ёзди ва унда айни вақтда Беларусь ҳукумати мамлакатда сайлов жараёнининг эркин ва адолатли ўтказилишига фаол тўсқинлик қилаётгани ҳақида баён этди

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Беларус президенти лавозимига даъвогарлик қилган собиқ номзод, Юқори технологиялар парки собиқ раҳбари Валерий Цепкало дунёнинг 32 давлат етакчиларига республикада эркин сайловларни ташкил этишда ёрдам сўраб мактуб йўллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Айни вақтда Беларусда сайлов кампанияси бўлиб ўтмоқда, асосий овоз бериш куни 9 августга белгиланган. Муддатдан олдин овоз бериш 4 август куни бошланади. Президент лавозимига беш киши даъвогарлик қилмоқда, улар орасида олтинчи марта ўз номзодини президентликка илгари сурган амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ҳам бор.

"Бутун Беларус халқи номидан овоз бериш ва овозларни санашда халқаро кузатувни ташкил этишда қўллаб-қувватлашингизни, давлатингиз ҳудудида истиқомат қилувчи Беларус фуқаролари учун ҳам ушбу овоз бериш жараёнининг ўтказилишини қўллаб-қувватлашингизни сўрайман", - деб ёзган Цепкало.

У шунингдек, Беларусь оппозицияси мақсади - Светлана Тихановская ғалабаси эканлигини айтган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Тихановская давлат раҳбари этиб сайланган тақдирда, олти ойгача бўлган муддатда янги президент сайловлари ўтказилади ва унда барча номзодлар, жумладан, қамоқда бўлганлари ҳам иштирок этади.

Икки ҳафта бурун Цепкалонинг шошилинч тарзда Москвага йўл олгани хабар қилинган эди. Сиёсатчининг рафиқаси Беларусда қолган. РИА Новости билан суҳбатда, Цепкало, айни вақтда ҳибсга олиниши хавфи борлиги учун ватанга қайтиш нияти йўқлигини маълум қилган. Ўтган ҳафтада сиёсатчи Украинага етиб келган.

11