Денежные купюры: доллары США

Ўзбекистон эпидемиология хизматини модернизация қилиш учун 200 млн $ қарз олади

65
Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратади.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун 200 миллион доллар кредит олади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

13 июль куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков видеоконференцалоқа орқали Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масацугу Асакава билан музокаралар ўтказди.

“ОТБ Президенти Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун 100 млн доллар миқдорида янги кредитни маъқуллаш бўйича тайёргарлик ишлари якунланаётганигини маълум қилди”, - дейилган хабарда.

Кредит жорий йилнинг август ойи бошида маъқулланиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун биргаликда молиялаштириш асосида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг 100 млн долларлик маблағлари жалб этилиши маълум қилинди.

65
Купюры американских долларов

ОТБ Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун яна 100 млн $ ажратди

143
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга барқарорлигини ошириш учун 100 миллион доллар миқдорда қарз маблағларини ажратишни маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга, жумладан, коронавирус пандемиясига барқарорлигини ошириш учун 100 миллион доллар миқдорда қарз маблағларини ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк сайтида маълум қилинди.

Лойиҳа доирасида COVID-19 га тест олиш, ташхис қўйиш тизимини яхшилаш режалаштирилмоқда. 

“Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими сифати, хавфсизлик стандарти, протоколлари ва  хизматини яхшилаб, бу лойиҳа Ўзбекистон аҳолисини COVID-19дан ҳимоя қилиш ва саломатлигини келажакдаги таҳдидлардан асрашга ёрдам беради”, - деди ОТБ вице-президенти Шисинь Чен.

Таъкидланишича, лойиҳа мамлакатга тақдим этиладиган ОТБнинг кенг қамровли қўллаб-қувватлаш пакетининг бир қисмидир. Шунингдек, у инқирозга қарши ҳукумат чораларини ва жорий техник ёрдамни молиялаштириш учун 500 миллион долларлик кредит ҳам ўз ичига олади.

Бундан ташқари, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг (ОИИБ) ушбу лойиҳа учун 100 млн доллар миқдорида кредит ажратиш устида иш олиб бормоқда.

Лойиҳани амалга ошириш соғлиқни сақлаш ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва уларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш учун мамлакат бўйлаб 38 лабораторияларини таъмирлашни назарда тутади.

Лойиҳани амалга ошириш дарҳол бошланади ва 2022 йилнинг июль ойига қадар якунланиши керак. Ижро этувчи органлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳисобланади.

143
Калькулятор и купюры американских долларов

Доллар, евро кўтарилди, рубл эса пасайди валюта курслари

263
(Янгиланган 14:06 03.08.2020)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 2,17 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 4 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 2,17 сўмга кўтарилиб, 10 209,86 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 125,05 сўмга ошди ва 12 021,09 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 4,91 сўмга пасайиб, 137,46 cўмни ташкил қилди.


263
Сотрудники правоохранительных органов и журналисты у здания бизнес-центра Леонардо в Киеве

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган Суҳроб Каримов психоневрологик рўйхатда туради

245
Украина Ички ишлар вазирлиги Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонликнинг руҳий носоғлом эканини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Киевда банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримовга олигофрения касаллиги ташхиси қўйилган ва у психоневрологик рўйхатда туради. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Facebook’да пост ёзди.

“Суҳроб Каримов 1998 йилдан буён олигофрения касаллиги ташхиси билан Ўзбекистонда психоневрологик рўйхатда турган. Ушбу касаллик ташхиси унга 10 ёшлигида қўйилган. Каримов Украинада хотиржам ҳаёт тарзида яшаган ва аввал жиноий жавобгарликка тортилмаган”, – дейилган постда.

Шунингдек, ИИВ вакили банк бўлими биносида портловчи моддалар ва буюмлар топилмаганини маълум қилган.

“Энди у узоқ вақт давомида панжара ортида бўлишига тўғри келади”, – деб ёзган Герашенко.

245