Производство золота

Ўзбекистон йил бошидан буён қанча олтин сотди

276
Ўзбекистон йил бошидан қанча олтин сотгани маълум қилинди. Мамлакат экспортининг қарийб 34 фоиз улуши олтинга тўғри келади.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. 2020 йил январи – июнь ойларида Ўзбекистон 2,1 млрд долларлик олтин экспорт қилган. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Бу кўрсаткич умумий экспорт ҳажмининг 33,8 фоизини ташкил этади.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида экспорт ҳажми 6,2 млрд. долларни ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсаткич 18,2 фоизга кам.

Олти ой якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд долларга етган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. долларга камроқ.

276
Работа в офисе

МБ макроиқтисодий ривожланишнинг учта сценарийсини тақдим этди

87
Макроиқтисодий ривожланиш прогнозлари 3 хил – асосий, тезкор иқтисодий тикланишга (оптимистик) ва ташқи иқтисодий хатарлар кучайишига (хатарли) асосланган муқобил сценарийлар асосида ишлаб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Марказий банк пул-кредит сиёсатининг 2021 йил ва 2022-2023 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларини ишлаб чиқди.

“Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари Марказий банк томонидан келгуси йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуини ўзида акс эттириб, таркибида ташқи ва ички макроиқтисодий вазиятларнинг ўзгариши шароитида соҳада кўриладиган чоралар, қўлланиладиган тамойил ва инструментларни қамраб олган”, - дейилган хабарда.

Макроиқтисодий ривожланиш прогнозлари 3 хил – асосий, тезкор иқтисодий тикланишга (оптимистик) ва ташқи иқтисодий хатарлар кучайишига (хатарли) асосланган муқобил сценарийлар асосида ишлаб чиқилди.

Таъкидланишича, макроиқтисодий ривожланиш сценарийларни ишлаб чиқишда, биринчи навбатда, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга ҳамда ташқи савдо ҳамкорлар иқтисодиёти ва асосий экспорт товарлари нархларига таъсирлари, шунингдек, потенциал ишлаб чиқариш даражасининг ўзгаришларини инобатга олишга ҳаракат қилинган.

Асосий сценарий

Пандемия билан боғлиқ вазият босқичма-босқич яхшиланиб борса, аҳоли ва бизнес вакилларини ўз фаолиятларини пандемия ва ундан кейинги шароитларга мослашган ҳолда давом эттиришади.Ташқи савдо ҳамкорлар иқтисодиётининг бир маромда тикланиши ҳисобига ташқи талаб 2022 йил иккинчи ярим йиллигидан инқироздан олдинги даражасига етади.

Мамлакатда иқтисодий фаоллик ва ялпи талаб 2021 йил охирида инқироздан олдинги кўрсаткичларга яқинлашади, 2023 йилда иқтисодиёт ўзининг потенциали даражасигача тикланади.

Бюджет даромадлари тикланиб бориб, 2022 йилда йиғма бюджет дефицити 2,5 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда. Бунда, таркибий ислоҳотлар давом эттирилиб, тартибга солинадиган нархлар эркинлаштирилиши жараёни 2022-2023 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Асосий сценарийга мувофиқ, пул-кредит сиёсатининг жорий “нисбатан қатъий” шароитлари 2021 йил охирига қадар сақланиб қолинади.

Оптимистик

Пандемия билан боғлиқ вазиятнинг нисбатан тез суръатларда яхшиланиши, келгусида карантин чораларининг жорий этилмаслиги ҳамда жаҳонда вирусга қарши вакцина ва дорилар 2021 йилнинг иккинчи ярмидан кенг татбиқ қилиниши шароитларини ўз ичига олади.

Асосий савдо ҳамкорлар иқтисодиётининг бир маромда тикланиши ҳисобига ташқи талаб 2021 йил иккинчи ярим йиллигида инқироздан олдинги даражасига етиши ва жаҳон иқтисодиёти тикланиб боргани сари олтин нархи пасайиб бориши прогноз қилинмоқда.

Ички иқтисодий фаоллик ва ялпи талаб 2021 йил ўртасида инқироздан олдинги даражага яқинлашиши, иқтисодиёт ўзининг потенциалига 2022 йилда етиши кутилмоқда.

Бунда асосий сценарийдан фарқли равишда транспорт, хизматлар ва туризм соҳаларида ҳам ўсиш суръатларни жонланади.

Иқтисодий фаолликнинг тикланишига мос равишда давлат бюджети даромадлари нисбатан тезкор суръатларда ўсиб бориши ва йиғма бюджет дефицитининг 2022 йилда 2 фоизгача қисқариб боради.

2022-2023 йилларда мантиқий якунига етказилиши ва ушбу соҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидир.

Оптимистик сценарийда белгиланган шартлар рўй берган тақдирда, пул-кредит сиёсатининг амалдаги “нисбатан қатъий” шароитлари сақланиб қолинади. Бунда 2021-2022 йилларда инфляция даражаси асосий сценарийга қараганда бироз пастроқ даражада шаклланади.

Хатарли

Жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашиб бориши ва глобал ёпилиш 2021-2022 йилларда ҳам давом этиши эҳтимолларини кўзда тутади.

Ташқи савдо ҳамкорлар иқтисодиётининг секин  суръатларда тикланиши, ташқи талаб даражасининг фақатгина 2023 йил иккинчи чорагига келиб инқироздан олдинги даражасига етади ва хавфсиз актив сифатида олтин нархида ўсувчи динамика сақланиб қолинади.

Хатарли сценарийда ички иқтисодий фаоллик ва ялпи талаб фақатгина 2022 йилнинг охирига келиб инқироздан олдинги даражага яқинлашиши, иқтисодиёт ўзининг потенциали даражасига 2023 йилдан кейин етиши ва  бюджет харажатлари юқорилигича сақланиб қолиши шароитида йиғма бюджет дефицити 6-7 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда.

Мазкур сценарий шартлари юз берган тақдирда тартибга солинадиган нархлар эркинлаштирилиши жараёни 2023 йилга қолдирилиш эҳтимоллари ошади.

Мазкур сценарийда талаб омиллари томонидан инфляцияга босим пасаяди, инфляциянинг прогноз траекториясидан пасайиш томонга оғиши пул-кредит шароитларини “бироз юмшатиш” имкониятини яратади. 

Марказий банк нима қилади

Учта сценарийлар шароитида ҳам Марказий банк инфляциянинг 2023 йил охирида 5 фоизлик таргет доирасида бўлиши ҳамда банк ва тўлов тизимлари барқарорлигини таъминлаш бўйича доимий мақсадлари ўзгаришсиз қолади.

Банклараро пул бозоридаги ликвидликни самарали қайта тақсимланишини таъминлаш ва Марказий банкнинг ушбу бозордаги ролини босқичма-босқич пасайтириб бориш режалаштирилмоқда.

Ички валюта бозорини янада такомиллаштиришда валюта курсининг ички ва ташқи омилларга мослашувчанлигини ошириш, бозор иштирокчиларнинг алмашув курсини белгилашдаги ролини оширади.

Янги коммуникацион сиёсатни амалга оширишда инфляциянинг мақсадли кўрсаткичлари, пул-кредит соҳасида қабул қилинаётган қарорларнинг моҳияти ва операцион механизмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар кенг жамоатчиликка мунтазам равишда эълон қилиб борилади.

Ўрта муддатли истиқболда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва юқори суръатли иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришиш кўп жиҳатдан келгуси йилларда амалга ошириладиган таркибий ислоҳотлар ҳамда ички ва ташқи хусусий инвестицияларни иқтисодиётимизга жалб этилишига боғлиқ.

Бу ўз навбатида, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, иқтисодиётда рақобат муҳитини ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай институционал шароитлар таъминлаш ва ялпи унумдорликни оширишга қаратилган чора-тадбирларни самарадорлиги ва амалий аҳамиятининг оширилиши билан чамбарчас боғлиқ.

87
Здание Центрального банка Узбекистана

Марказий банк асосий фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдирди

70
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражадаси ўзгаришсиз сақлаб қолди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Марказий банк бошқаруви 22 октябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Ушбу қарор реал фоиз ставкалар ижобийлигини сақлаб қолиш, юзага келган вақтинчалик инфляцион хатарлар фонида, иқтисодий фаолликни янада рағбатлантириш учун қулай шароитларнинг яратилиши ва ўрта муддатли даврда инфляция динамикасининг янада секинлашиши ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган”, - дейилган МБ хабарида.

Таъкидланишича, банк инфляциянинг йил якуни бўйича прогнозини йиллик 11−12,5 фоиз даражасида сақлаб қолди ва Ҳукумат билан биргаликда унга эришиш учун барча зарурий чораларни кўради.

Асосий ставка бўйича келгусидаги қарорлар инфляциянинг жорий ва прогноз динамикаси шаклланиши, шунингдек, ички ва ташқи хатарларни баҳолаш асосида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни Марказий банк  асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, 14 фоиз этиб белгилаган эди.

70
Специалист по химии Шукриддин Ганиев

Шотут сиркаси коронавирусни даволашда ёрдам берадими?

89
(Янгиланган 15:07 23.10.2020)
Шотут сиркаси қонни суюлтириш ёрдамида кўплаб касалликларга шифо бўлиши мумкинми? Биз ушбу шифобахш шарбатни қайта кашф қилган мутахассис билан мулоқотда бўлдик.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ОАВларида шотут сиркасининг шифобахш хусусиятлари, ундан инфаркт, инсульт ва ҳатто коронавирусга чалинган беморлар шифо топаётгани ҳақида кўплаб маълмуотлар пайдо бўлмоқда. Шунингдек жуда кўп одамлар шотут сиркасини сотиб олиш истеъмол қилишаётгани ҳақида ҳам эшитмоқдамиз.

Ушбу мавзуда батафсил ва аниқ маълумот олиш учун Sputnik Ўзбекистон мухбири кимё фани мутахассиси — Ғаниев Шукуриддин Тўхтаевич билан мулоқотда бўлди.

- Шукуриддин Тўхтаевич, табиий шотут сиркасининг фойдали хусусиятлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз?

- Абу Али Ибн Сино ёзиб қолдирган рисолаларга таянсак, шотут сиркасининг фойдали хусусиятлари ҳақида кўплаб фойдали маълумотлар келтирилади.

Яъни ушбу шарбат, бош мия ички босимининг нормал ҳолатда бўлишини таъминлайди, инфаркт ва инсульт хасталикларининг олдини олади, қон томирларининг қувватини оширади, инсон саломатлигини тиклашда муҳим ўрин тутади. Қонни суюлтириб, қон томирларидаги "тромб", "изгиб" ва тугунларни ечиб юборади. Майда томирларни кенгайтириб организмда қон айланишини яхшилайди.

Қон томирларидаги холестирин ва қанд моддасини нормага яқин ҳолатга келтиради. Қон босимини "ишчи" ҳолатида ушлаб туради. Қондаги қанд моддасини 7-8 дан ошиб кетишига йўл қўймайди. Қолаверса, В1, В2, В6, С, РР витаминлари, кальций, магний, темир каби микроэлементларга эга бўлган бу сирканинг ошқозон ва ичакларга зиён етказмаслиги учун унга махсус ишлов берилган ва унинг хуштаъм бўлиши таъминланган.

- Шотут сиркаси коронавирусни даволашда ёрдам берадими?

- Шотут сиркаси коронавирусни енгишда врач тавсия этган дориларнинг ўрнини босмайди, аксинча, қон суюқ ҳолатга келтирилгандан кейин, врач тавсия этган дориларнинг яхши таъсир этишига хизмат қилади.

Натижада сиз соғлигингизни тезроқ тиклаб оласиз. Иштаҳангиз очилиб, овқатларни яхши хазм қиласиз, уйқусизликдан қийналмайсиз, яхши ухлайсиз.

- Сиз ушбу шарбатнинг фойдали хусусиятлари ҳақида қандай билиб олдингиз?

- Шотут сиркасини пандемия вақтида эмас, илк маротаба 2006 йилда соғлигим ёмонлашгани боис аввал ўзим тайёрлаб ичиб кўрганман.  Ўша йили кутилмаганда инсульт бўлиб қолдим, болаларим овқатлантириб, етаклаб юрди. Муолажалар даврида менга қон суюлтирувчи барча дориларнинг кучи етмаганлиги учун, ўзим мустақил равишда табиий доривор воситалар  орқали тузалиш чорасини изладим. Абу Али Ибн Синонинг китобларида сирканинг инсон саломатлиги учун фойдали эканлиги ҳақида ўқидим ва уни ўзим мустақил тайёрлашга уриниб кўрдим.

Хуллас икки маротаба инфаркт, бир маротаба инсультни бошимдан кечиргач, махсус кўрсатмага амал қилган ҳолда ўзим тайёрлаган шотут сиркасини истеъмол қилиб, томирларимдаги қонни суюлтириб олдим ва тез фурсатда тузалдим.  Қон босимим эса 110 / 70 бўлиб, нормал ҳолатга келди. Бўйин ва бош томирдаги тромбларни тозаланиб, қулоқ шанғилаши, бош оғриғидан холос бўлдим. Ҳаводаги ўзгаришлар, "магнит бўронлар"и ҳам қон босимимга таъсир қилмайдиган бўлди. Бутун танадаги томирларим тозалангач, организмимдаги қанд моддаси ҳам нормал ҳолатга тушди.

Қон босимимнинг ишчи ҳолати сакрамайдиган бўлди. Мени даволаган шифокорлар эса мендаги ижобий натижаларни кўриб хайрон қолишди. Шундан келиб чиқиб, мен ушбу табиий шотут сиркасини яқин қариндошларим, қуда-андаларга тавсия этдим. Бугунгача, турли касаллик билан оғриган беморлар ушбу шотут сиркасини истеъмол қилиб, шахсан унинг даволаш хосиятларига ихлос қилишмоқда. Бугунги кунда Афғонистон, Ҳиндистон, Россия давлатларидан шотут сиркасини сўраб келишяпти.

- Шотут сиркасини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган, тавсия этилмаган  ҳолатлар ҳам борми?

- Ёдда сақлаш зарурки, беморлар тезроқ тузалиш иштиёқида шошма-шошарлик қилишлари салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, шотут сиркасини оч қоринга ичиб овқатланмасдан юриш мумкин эмас. Шуниингдек, ошқозони хаста кишиларнинг ичиши ёки илиқ ҳолда, қайнатиб ичиш мумкин эмас.

Ичиш тартибига риоя қилмасдан шотут сиркасини истеъмол қилган беморнинг қони ҳаддан ташқари суюлиб кетиши, бирон жароҳат олганда қонни тўхтата олмай қийналиб қолишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб кўп йиллик кузатувлар натижасида ушбу график тузилган. Бундан ташқари 1 ош қошиқдан кўп ичиш ошқозон ширасининг кўпайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис бу бўйича махсус график ва  фойдаланиш кўрсатмаларига риоя қилиш ниҳоятда шарт! 

Яна бир бор такрорлаб айтаман, шотут сиркаси врач сизга тавсия қилган дори-дармон вазифасини бажармайди. Аксинча, қонни  суюлтириб тозалагандан сўнг дори таъсир қилмаёган бўлса, шотут сиркасидан кўрсатмага амал қилган ҳолда истеъмол қилса яхши фойда кўрсатади ва инсоннинг ўз соғлигини тезроқ тиклаб олишига ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги нима дейди

Sputnik мухбири Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўнғироқ қилиб, шотут сиркасининг кенг жамоатчилик орасида истеъмол қилинаётгани борасида изоҳ олди.

Вазирликнинг лицензиялаш бошқармаси мутахассиси Ботир Омоновнинг айтишича, вазирлик таркибида ҳозирча табиблар уюшмаси ташкил этилмаган, шу боис ишонч телефонлари ҳам ишга тушганича йўқ, аммо шотут сиркасининг фойдали жиҳатлари, уни истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эгалиги ҳақида вазирлик хабардор.

"Шотут қанча кўп истеъмол қилинса шунча яхши. Мадомики, жамоатчилик ушбу шотут сиркасини истеъмол қилиб, саломатлигини тиклаб олаётган экан, буни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билиши ёки назоратга олишининг аҳамияти йўқ", - деди суҳбатдош.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги шотут сиркасининг кенг жамоатчилик томонидан истеъмол қилинаётганлигига ҳеч қандай монеълик қилмайди. Чунки шотутнинг зарарли томони йўқ, шотут сиркаси бозорларда ҳам сотиляпти, деб қўшимча қилади Омонов.

Sputnik таҳририяти шотут сиркаси ёрдамида даволанмоқчи бўлган ўқувчиларга - ҳар қандай воситадан шифокор маслаҳатидан сўнг фойдаланишни тавсия этади. Ўз-ўзини даволаш ҳар доим ҳам яхши натижага олиб келмаслиги мумкинлиги ҳақида яна бир бир эслатиб ўтади. 

89