Компания UzAuto Motors начала применять новые цвета во всех моделях автомобилей

Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto нархларини 10%га туширишни буюрди

715
(Янгиланган 15:12 19.08.2020)
Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors компаниясига асоссиз оширилган автомобиллар нархларини 3-19 миллион сўмга туширишга кўрсатма берди.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UzAuto Motors” АЖда ўтказилган текширув натижасида "Рақобат тўғрисидаги" қонунни бузиш ҳолати аниқланди. 

Қўмита махсус комиссиясининг текшируви натижасида компания ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархларини 10,29 % асосссиз равишда оширгани маълум бўлган.

Хусусан, 2020 йил март ойида компания автомобил нархларини шакллантиришда, хом-ашё ва материаллар, ёқилғи, энергетика ва меҳнат ресурслари учун ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни киритган.  

Вазиятни батафсил ўрганган Махсус комиссия, 19 август куни “UzAuto Motors ” АЖга қуйидаги мажбурий кўрсатмаларни бажаришни буюрди

  • “Spark” автомобиллари нархини 3 - 3,5 млн. сўмга;
  • “Nexia 3” автомобиллари нархини 3,1 -3,7 млн. сўмга;
  • “Cobalt” автомобиллари нархини 4,4 - 10,5 млн. сўмга;
  • “Gentra” автомобиллари нархини 13,8 -19,8 млн. сўмга;
  • "Labo" ва “Damas” автомобиллари нархини 13 - 15,7 млн. сўмга камайтириш.

Ундан ташқари, Махсус комиссия ушбу йилнинг март ойидан буён автомобил харид қилган мижозларга харид қилинган автомобиллар нархида юқорида кўрсатилган маблағларни қайтаришга кўрсатма берди. 

 

715

Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт бўлган иккита шамол электр станцияси қурилади

166
Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Пешку туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган иккита шамол электр станциялари қурилади.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 23 февралдаги қарорлари билан Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Пешку туманларида иккита шамол электр станцияларини қуриш тўғрисидаги инвестиция битимлари тасдиқланди.

Қуриш тўғрисидаги битимлар Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия Арабистони компаниячи ўртасида 24 январь куни имзоланган эди. “ACWA Power Dzhankeldy Wind” Пешку туманида, “ACWA Power Bash Wind” эса Ғиждивон туманидаги шамол электр станциясини қуришни молиялаштиради.

Ғиждивон туманидаги шамол электр станциясининг қуввати 500 МВтни, Пешку тумнидаги эса 300-500 МВТни ташкил этади. Ҳар бир лойиҳани амалга оширишга инвесторлар 650 млн доллар миқдорида маблағ ажратимоқчи.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 25 йил давомида ушбу шамол электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олган.

166
Министр занятости и трудовых отношений Узбекистана Шерзод Кудбиев

"Обналчи" - тадбиркорнинг биринчи душмани - Шерзод Қудбиев

289
(Янгиланган 18:51 24.02.2021)
Солиқ қўмитаси нақдлаштириш билан шуғулланган 525 та шубҳали корхона аниқлаган. Ушбу корхоналар билан ишлаган контрагентлар орасида 200дан ортиқ давлат корхоналари ҳам бўлган.  

ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. "Обналчи" - тадбиркорнинг биринчи душмани, солиқчи эса - энг яқин ёрдамчиси, деди Давлат Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев 23 феврал куни тадбиркорлар билан бўлиб ўтган юзма-юз учрашувда. Кун.уз хабарига асосан. 

Қудбиев айтишига қараганда, ДСҚ томонидан номлари эълон қилинган "обналчи" фирмалар давлат ва жамиятга улкан зарар келтирмоқда. Уларнинг фаолияти туфайли ҳалол ишлаётган тадбиркорлар кун кўра олмаяпти, давлатга эса 300 миллиард сўмлик солиқлар етиб бормаяпти. Шу сабабли Солиқ қўмитаси ана шундай фирмаларга қарши "уруш" очган. 

Тадбиркорлар эса, бундан буён ким билан шартнома имзолаётганини, ушбу корхоналар нақдлаштириш билан шуғулланмаслигига амин бўлиб, кейин шартнома имзолаши керак, кейин уларнинг ҳисоб рақамига пул ўтказишлари керак. 

Тадбиркорларнинг улкан суммалардаги инкассация жарималарини "амнистия" қилиш борасидаги саволларга ДСҚ раиси - рад жавобини берди. Қудбиев айтишига қараганда ушбу масала фақат қонун доирасида ҳал қилиниши керак. Ҳозирча ДСҚ тадбиркорларнинг ёзма сўровномасига биноан фақат 6 ойгача бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини кўриб чиқиши мумкин. 

Шунингдек, "обналчи" корхоналар билан ишлаган тадбиркорлар ўз ихтиёри билан 1 апрелга қадар ҳисоботларини тўғрилаб топширса - қонунчиликда белгиланган 20% жаримага тортилмаслиги ва жиноий иш очилмаслиги маълум қилинди. 

Солиқ қўмитаси 24 феврал куни эълон қилган маълумотга кўра, 396та "шубҳали" корхоналар қаторига яна 129та корхона қўшилган ва уларнинг сони 525 тага етган.

Ҳозиргача "шубҳали" корхоналар билан операциялар амалга оширган 7 990 та тадбиркорлик субъекти аниқланди. Ноқонуний операцияларнинг аксарияти қурилиш соҳасида – 35%, савдо соҳасида – 25%, ишлаб чиқариш соҳасида – 18%, хизмат кўрсатиш соҳасида – 14% ва бошқа йўналишларда – 8%.

Энг ажабланарлиси - ушбу корхоналар билан ишлаган контрагентлар орасида 120та давлат корхоналари ва 86та бошқарувида давлат улуши бўлган корхоналар ҳам бўлган.  

 

 

289
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

412
(Янгиланган 09:07 26.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасида 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

412