Ўзбекистондан 42,7 тонна шафтоли Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинди

96
Россия Федерациясига 22,1 минг тонна ва Қозоғистонга 20,6 минг тонна шафтоли меваси экспорт қилинган.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистон 47,7 минг тонна шафтоли мевасини 9 та хорижий давлатларга экспорт қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 август ҳолатига қиймати 36,3 миллион долларга тенг бўлган 47,7 минг  тонна шафтоли меваси хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 минг тоннага кўп.

Экспорт қилинган жами шафтолининг 34, 9 фоизи яъни, 16,7 минг тоннаси Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келган. Бу борада Наманган 8,2 минг тонна, Тошкент 7,5 минг тонна ва Хоразм вилояти 5,5 минг тонна маҳсулот экспорти билан кейинги ўринларни эгаллаган.

Россия Федерациясига 22,1 минг тонна ва Қозоғистонга 20,6 минг тонна шафтоли меваси экспорт қилинган.

96
Золотой слиток из коллекции

Ўзбекистон 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди

10
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Маълум қилинишича, 2019 йил январь-август ойларига нисбатан ўсиш 147,2 фоизни ташкил этди.

2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 50 фоизга тенг бўлди.

2020 йилнинг январь-август ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 24,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд АҚШ долларига ёки 12,7 фоизга камайган.

10
Лепешка с изображением таджикского и узбекского флагов

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кучайтиришга келишди

344
Томонлар Ўзбекистон бош вазири Ариповнинг Тожикистонга расмий ташрифи арафасида бизнес-форумни ўтказиш ва тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида бизнес алоқаларни кучайтириш бўйича ишларни давом эттиришга келишдилар

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Тожикистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Жамшед Жумахонзода Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фаризшох Усмонов бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Томонлар ҳамкорликда Афғонистонга ва минтақанинг бошқа мамлакатларига маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни ҳам муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ССП матбуот-хизмати.

Ўзбекистон делегацияси таркиби Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ССП ҳудудий бошқармалари раҳбарларидан ташкил топди. Тожикистон томонидан учрашувда ССП раиси ўринбосари О.Сангов, М.Рустамовлар ҳамда Хатлон ва Сўғд вилоятлари ССП ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ССП раиси ўринбосари Усмонов Тожикистон томонига самимий ва илиқ меҳмондорчилик учун миннатдорлик билдирди.

Усмонов Ўзбекистон тадбиркорлари томонидан Тожикистон хусусий бизнеси билан иккиёқлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш кучлилигини таъкидлаб, томонлар ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш имкониятлари ҳақида гапирди.

Ўз навбатида, Тожикистон ССП раиси Жумахонзода Ўзбекистон томонига савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришга бўлган қизиқиш учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, учрашув давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида В2В форматида бизнес учрашув ўтказилиши иккиёқлама ҳамкорликда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Икки мамлакат ҳудудий бўлинмалари ўртасида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Хусусан, иккиёқлама бизнес алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара олди ҳудудларидаги ССП бўлинмалари ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Кенг кўламли тадбирлар Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг 28-30 сентябр кунлари Тожикистонга ташрифи арафасида ўтказилмоқда.

344