Ўзбекистон Тожикистонга газ экспортини тўхтатди

920
(Янгиланган 18:08 04.09.2020)
Тожикистон расмийлари Ўзбекистон ва Қозоғистон Тожикистонга газ етказиб беришни вақтинча тўхтатишгани хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон йил охирига қадар Тожикистонга суюлтирилган табиий газ етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақида Sputnik Тожикистонга қўшни республика Монополияга қарши кураш қўмитаси раиси Абдулмаджид Муминзода хабар қилди. 

Мўминзода айтишига кўра, айни дамда Қозоғистон ҳам сентябр охирига қадар Тожикистонга газ етказиб беришни тўхтатган.

Тожикистон Монополияга қарши кураш қўмитаси хабарига кўра, Тожикистон табиий газни асосан Қозоғистондан сотиб олади (92,3 %) ва бироз Ўзбекистондан (7,4%). Шунингдек Россиядан ҳам истеъмолнинг 1%дан кам миқдорда табиий газ сотиб олинади. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январ ойида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2025 йилга келиб Ўзбекистон табиий газ экспортини бутунлай тўхтатади. Қазиб олинаётган барча гар республика ичида қайта ишланади, деган эди. 

Шунингдек, "Ўзтрансгаза" раҳбари Улугбек Сайидов ҳам табиий газдан биринчи навбатда Республика ички бозорида юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиш афзаллигини айтиб ўтган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган мажлислардан бирида, коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда углеводородларга талаб камайиши туфайли Ўзбекистон табиий газига бўлган эҳтиёж ҳам 3 баравар камайгани қайд этилган эди. 

920
Собранный урожай помидоров

Россияга Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш таъқиқланди

98
(Янгиланган 11:16 26.11.2020)
Ўзбекистондан олиб келинган маҳсулотларда ЕОИИ карантин объектлари рўйхатида бўлган - помидорлар жигарранг бурушиқлик вируси (ToBRFV))вируси аниқланган.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Россияга Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш таъқиқланди, чунки уларда юқумли вирус борлиги аниқланган. 

"Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича Федерал хизмати 2020 йилнинг 26 ноябридан бошлаб Россия ҳудудига Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампирларни олиб киришни таъқиқлайди. Бундай чора Ўзбекистоннинг ушбу ҳудудидан олиб келинган помидор ва қалампирларда жигарранг бурушиқлик вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV))аниқланиши муносабати билан амалга оширилган", - дейилган расмий хабарда. 

Россельхознадзор ушбу зараркунанданинг Россия Федерацияси ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятида етиштирилган помидор ва қалампирларни олиб киришга чеклов ўрнатди. 

Помидорлар жигарранг бурушиқлик вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV)) - ЕОИИ комиссияси томонидан тасдиқланган Карантин объектлар Ягона рўйхатига киритилган. Россельхознадзор 2020 йилнинг 27 июлидан бошлаб ушбу вирусларнинг маҳсулот уруғлари ва кўчатлари таркибида бўлишига ҳам таъқиқ киритган эди.

98

Нефт ва газни чуқур қайта ишлаш лойиҳалари президентга тақдим этилди

27
(Янгиланган 10:45 26.11.2020)
Нефт ва газдан кўпикли полипропилен, ёғоч-полимерли композит лист, водород пероксиди, турли реагентлар, сульфат кислота ва сода ишлаб чиқариш мумкин.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Нефть-газ кимёси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Ушбу лойиҳаларда нефт ва газни чуқур қайта ишлаш, улардан импорт ўрнини босувчи ва юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш айтиб ўтилди.

"Лойиҳалар самарасида 4,1 миллиард доллар қийматидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 1,1 миллиард долларлик импорт ўрни тўлдирилиши ва 1,45 миллиард долларлик экспорт таъминланиши мумкин. Жами 6 минг 500 га яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган", - дейилган хабарда. 

Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Шундан 15 таси ноорганик кимё, 23 таси органик кимё, 12 таси полимерлар бўйича. Яна бир лойиҳага кўра, янги турдаги полимер маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқот ва тажрибалар ўтказиб, лойиҳаларни бевосита ишлаб чиқаришга жорий этадиган ҳамда етук мутахассислар тайёрлайдиган инновацион марказ ташкил қилинади.

Кўпикли полипропилен, ёғоч-полимерли композит лист, водород пероксиди, карбоксиметилцеллюлоза асосида реагентлар, карбамид формальдегид концентрати, сульфат кислота, карбонат ангидрид газидан сода ишлаб чиқариш каби истиқболли лойиҳалар келгуси йили ишга туширилади. Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол заводининг 2-босқичи ҳамда компрессорни ювувчи саноат мойи корхонаси бўйича ишлар бошланади.

Президент ушбу лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш, хом-ашё базасини мустаҳкамлаш вазифасини қўйди. Шунингдек 2021 йилда газ-кимё соҳасини ривожлантиришнинг янги йўналишларини белгилаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

27