Сбор урожая хлопка

Айрим туманларда қўлда терилган пахта учун устама ҳақ тўланади

207
Айрим туманларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига давлат бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланади.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. “2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қуйидаги туманларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига давлат бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланади:

  • Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманлари;
  • Қорақалпоғистоннинг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой ва Нукус туманлари;
  • Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманлари;
  • Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманлари.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини ҳамда таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларини пахта хомашёси йиғим-теримига жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш юзасидан шахсан масъул эканликлари белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1 400 сўм ҳақ тўланиши хабар қилинган эди.

207
Гранат

Қува анорлари 7 та давлатга экспорт қилинмоқда

208
(Янгиланган 16:18 21.09.2020)
Айни вақтда хорижга Фарғона боғларида пишиб етилган 3 минг тоннадан ортиқ анор экспортга жўнатилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Қува анорлари 7 та давлат - Жанубий Корея, Хитой, Россия, Украина, Бирлашган Араб Амирлиги, Қозоғистон, Қирғизистонга экспорт қилинмоқда.

Айни вақтда Фарғона боғларида пишиб етилган 3 минг тоннадан ортиқ анор экспортга жўнатилди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар қилди.

Қадимдан анорчилик улкан даромад манбаи, камёб ва шифобахш неъмат сифатида баҳоланган. Замонавий тиббиёт, халқ табобатида жуда фойдали хусусиятлари билан ажралиб туради. Жаҳон бозорида ушбу маҳсулотга бўлган талаб ва таклиф юқори.

“Шу боис анорзорларни кенгайтириш, серҳосил, эртапишар навлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу кунга қадар Риштон ва Олтиариқ туманларида 1 минг 400 гектар янги анорзорлар ташкил этилди.

2025 йилга бориб вилоятдаги анор майдонлари 20 минг гектарни ташкил қилади ва йилига 200 минг тоннадан ортиқ анор етиштирилади. Бу мавсум давомида 120 минг тоннадан ортиқ анор экспортини амалга ошириш имкониятини беради”, - дейилган хабарда.

208
Денежные купюры России и США

Валюта: доллар яна кўтарилди, рубл эса пастлади

132
(Янгиланган 12:29 21.09.2020)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 20,28 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 22 сентябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 20,28 сўмга кўтарилиб, 10 315,62 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 15,78 сўмга ошди ва 12 210,60 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 1,37 сўмга пасайиб, 136,28 cўмни ташкил қилди.

132
Пробирки с биоматериалом

Бирйўла 10 ҳудудда коронавирус аниқланди

20
Ўтган тун давомида 232 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Наманган вилоятида яна энг кўп касалланиш аниқланган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида 232 янги коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Жами касалланганлар сони 52 491 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 78 нафари Наманган вилоятида, 61 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Хоразм вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор (эркак ва аёл) вафот этди. Жами қурбонлар сони 440 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 48 606 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 445 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.

20
Теглар:
коронавирус, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси