Встреча с представителями Правительства Российской Федерации во главе с заместителем Председателя Правительства А. Оверчуком

Россия ва Ўзбекистон солиқ, божхона ва кадастр тизимларини муҳокама қилишди

165
(Янгиланган 18:02 15.09.2020)
Ўзбекистон ва Россия вакиллари солиқ ҳамда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, кадастр тизимини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Бугун, 15 сентябр куни Иқтисодий тараққиёт вазирлигида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳамда Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук бошчилигидаги Россия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда солиқ ҳамда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасида ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишди. Хусусан, икки давлат вакиллари олдинги келишувлар бўйича ҳаракатлар режасининг бажарилишини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, кадастр фаолиятини такомиллаштириш борасида ҳам ҳамкорлик маслалари муҳокама қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия Молия вазирликлари орасида солиқ маъмурияти тизимини ривожлантириш, электрон ҳисоб варақалари ва ҚҚС маъмурияти, кўчмас мулкка солиқ солиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва Биг Дата аналитика тизимини ишлаб чиқиш, кадрлар тайёрлан борасида  Россия томонидан Ўзбекистонга беғараз техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган.

Шунингдек, Россия техник кўмаги билан "Давлат кадастрини баҳолаш тизимини яратиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини аниқлаш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида солиқ мақсадлари учун" лойиҳаси доирасида ҳам бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган. 

165
Глава Минпромторга РФ Денис Мантуров и министр внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков

Ўзбекистон ва Россия қатор ҳужжатларни имзолади - рўйхат

543
(Янгиланган 21:12 04.12.2020)
Россия ва Ўзбекистон савдо ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бир нечта ҳужжатни имзолади

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон савдо ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бир нечта ҳужжатни имзолади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Ўзбекистон ва Россия корхоналари ўртасидаги саноат кооперацияси" давра суҳбати якунида республика ишбилармон доиралари иштирокида имзолаш маросими ўтказилди.

Министр промышленности и торговли РФ Денис Мантуров
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Министр промышленности и торговли РФ Денис Мантуров

Имзоланган ҳужжатлар:

  •  Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида саноат, ташқи савдо ва инвестиция кооперацияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • "ИННОПРОМ. Ўзбекистонда йирик саноат ҳафталиги" халқаро саноат кўргазмасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси.

Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари республикага ташриф чоғида РФ молиявий кўмаги, унинг технологиялари ва ускуналаридан фойдаланган ҳолда қурилган янги металлургия заводини очиш маросимида иштирок этди.

Шунингдек, Денис Мантуров 2021 йил апрелда Ўзбекистонда “Иннопром” сайёр кўргазмаси ўтказилишини эълон қилди. Бу саноат форуми Россиядан ташқарида биринчи марта бўлиб ўтади. Тадбирда РФ ва Ўзбекистон компанияларидан ташқари, барча қизиқиш билдирган саноат корхоналари иштирок этишлари мумкин.

543
Теглар:
ҳамкорлик, Ўзбекистон, Россия

Президент: Тошкент металлургия заводи - саноат локомотивига айланади

131
(Янгиланган 14:34 04.12.2020)
Тошкент металлургия заводи ЯИМга салмоқли ҳисса қўшади, Ўзбекистон иқтисодий занжирининг муҳим бўлагига айланади.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Бугун Тошкентда Тошкент металлугия заводининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиқан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев корхона Ўзбекистон иқтисоди учун жуда муҳим аҳамиятга эга эканини айтиб ўтди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Сўз бошида президент корхона қурилишида иштирок этган мухандис ва ишчиларга ҳамда хорижий хамкорларга самимий ташаккур билдирди.

Президент ушбу корхона Ўзбекистон иқтисоди учун муҳим аҳамиятга эга эканини, унинг пайдо бўлиши кўплаб корхоналарга импорт ўрнини босувчи маҳсулот етказиб беришини таъкидлади.

“Қора металлургия саноати Ўзбекистон иқтисодининг энг заиф, ривожланмаган нуқтаси эди. Янги завод милий иктисодни металл маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди” – деди Шавкат Мирзиёев.  

Шу вақтгача металл прокати асосан асосан четдан олиб келинган. Бу корхона йилига 500 минг тонна рух ва полимер копламали темир махсулотлари ишлаб чикаради. Бу эса республикадаги 100 дан ортиқ корхоналар эҳтиёжини қондиради. Ҳозирнинг узида заводга 10лаб корхоналардан буюртма келиб тушган.

Ундан ташқари республикада фаолият юритаётган тоғ-кон ҳамда кимё ва рангли металлургия компаниялари билан якин кооперация ўрнатилади.

Шунингдек ТМЗ ҳар бир чикарилаётган махсулот таннархига ижобий таъсир кўрсатади, унинг маҳаллийлаштириш даражасини оширади. Масалан том ёпиш учун ишлатидадига махсулотлар маҳаллийлаштириш даражаси 50% дан 90% гача ошади. Маиший техника ишлаб чиқаришда 35 %дан 50 %гача ошади.

Ана шундай қилиб иқтисодда технологик занжир пайдо бўлади. Бир йилда 400 миллионлик импорт маҳсулот тежалади. Буларнинг ҳаммаси ЯИМга салмоқли ҳисса қўшади, саноат локомотивига айланади.

Корхона фаолиятининг бошида хом-ашё Россиядан олиб келинади. Лекин кейинчалик ТМЗ хом ашёни Бекобод корхонасида олади. У ерда ҳам қиймати 800 млн доллар бўлган корхона қурилган. Унинг махсулоти ТМЗга база бўлиб хизмат қилади.

Қорақалпоғистонда 2 миллиард тонна қора металл заҳирасига эга бўлга Тебинбулоқ конида ҳам темир хом ашёси ишлаб чиқишни йўлга қўйиш ва у ерда ҳам ана шундай корхоналар қуриш режалаштирилган.

Янги корхонада 700та иш ўринлари яратилади, турдош тармоқлар билан бирга эса - 5 мингта иш ўринлари яратилади.  

Тошкент металлургия заводида дунёда энг замонавий ва экологик тоза корхоналарда бири бўлади. Бу ерда Россия, Германия, Италия, Корея ва бошқа хорижий давлатлардан олиб келинган ускунлар ўрнатилган.

Корхонада 4 поғонали автоматлаштирилган тизим жорий этилган. Ундан ташқари корхона чиқинди газларини тўлиқ ушлаб қоладиган, окава сувларни тозалайдиган тизимлар билан жиҳозланган. 

131

Шойгунинг қизи Россия триатлон федерацияси президенти этиб сайланди

67
Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг қизи — Ксения Шойгу — Россия Триатлон федерациясининг янги президенти лавозимини эгаллади, бу ҳақда терма жамоа мутахассиси Мария Шорей РИА Новостига маълум қилган.

Федерация раҳбарлигига сайловлар шанба куни ҳисобот-сайлов анжуманида бўлиб ўтган.

Ташкилотнинг аввалги раҳбари Петр Иванов Бутунроссия енгил атлетика федерацияси раҳбари этиб сайланган.

Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган.

67