Россия рубл ва сўмнинг тўғридан-тўғри савдосини йўлга қўйишни таклиф қилди

608
(Янгиланган 11:27 17.09.2020)
Россия ва Ўзбекистон миллий валюталари ротациясини кучайтириш мақсадида валюта биржаларида рубл-сўм жуфтлигининг тўғридан-тўғри савдосини бошлаш таклиф қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Россия Экспорт маркази директори Вероника Никишина Ўзбекистон ва Россия валюта биржаларида рубл ва сўмнинг тўғридан-тўғри савдоси йўлга қўйишни таклиф қилди. Sputnik мухбири хабарига асосан. 

"Биз Тошкент валюта биржасида рубл-сўми жуфтлиги савдосини бошлашни таклиф қиламиз. Росэксимбанк савдо иштирокчилари учун ҳисоб-китоб банки сифатида иштирок этишга тайёр. Кейинроқ худди шундай савдолар Москва валюта биржасида бошланади", - деди Никишина.   

Никишина айтишига қараганда валюта операциялари ҳамда кредит маблағларининг оддий ва ҳаммабоплиги компанияларни миллий валюталарда савдо қилишга стимул яратади. 

Бугун аллақачон Ўзбекистон ва Россия орасида бир неча миллиард долларнинг лойиҳалар амалга оширилмоқда. Россия банкларидан Росэксимбанк биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Миллий банкида ўзбек сўмида корреспондент ҳисоб рақами очган. Ушбу ҳисоб рақамидан аллақачон биринчи битимлар ва рубл-сўм валюта конвертацияси амалга оширилди. 

Айтиш жоизки, Россия сўнгги йилларда иқтисодни доллардан холи қилиш сиёсатини фаоллик билан олиб бормоқда. Хусусан энг йирик савдо ҳамкорлари Хитой, Ҳиндистон ва Туркия билан ҳисоб китобнинг миллий валютада амалга оширилаётган қисми йил сайин ўсиб бормоқда. Ундан ташқари Газпром ва Роснефть каби Россиянинг энг йирик экспортчи компаниялари газ ва нефт савдосини ҳам доллардан еврога ўтказишган.

608
Выставка товаров Узбекистана в Душанбе

Ўзбекистон Тожикистонга маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширди

174
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ой мобайнида Тожикистонга амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 65,1 млн. AҚШ долларига кўп.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси 317,0 млн. AҚШ долларини ташкил этган.

Бунда экспорт улуши 255,1 млн. AҚШ доллари ва импорт ҳажми 61,9 млн. AҚШ долларига тенг.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ой мобайнида Тожикистонга амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 65,1 млн. AҚШ долларига кўп.

Маълумот шрнида, экспорт таркибида хизматлар (72,1 млн.), кимёвий воситалар ва улардан олинадиган маҳсулотлар (42,9 млн.), озиқ-овқат маҳсулотлари (38,9 млн.), энергия ва нефт маҳсулотлари (28,8 млн.), қора металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар (20,4 млн.) ва бошқа маҳсулотлар 52 млн. АҚШ долларини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг 28-30 сентябр кунлари Тожикистонга ташрифи арафасида икки давлат ўртасида кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда.

174
Зарядка электромобиля

Ўзбекистонда электромобиль импорти кескин ўсди

178
8 ойида Ўзбекистонга хориждан 73 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 53 тага кўп.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда электромобиль импорти кескин ўсди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга хориждан 73 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 53 тага кўп.

Бу йил Хитойдан – 50 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 11 та электромобиль импорт қилинган.

Жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 1,7 миллион доллар сарфланган.

178

COVID, қурол ва тинчлик. Путиннинг БМТдаги чиқиши

513
(Янгиланган 22:22 22.09.2020)
Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан шарҳлаш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади ва ташкилот низомининг аҳамияти ҳақида эслатиб ўтди.

БМТ ўз вазифасини муносиб бажармоқда, деди Путин

Путин 2020 йилда дунё Иккинчи жаҳон уруши якуни ва БМТ ташкил топганининг 75 йиллигини нишонлаётганини эслатиб ўтди.

"БМТ низоми халқаро ҳуқуқнинг бош манбаи бўлиб қолмоқда, ўтган йиллар эса Ташкилот "тинчликни сақлаш, халқлар ва минтақаларнинг барқарор ривожланиши ҳамда маҳаллий инқирозларни енгиб ўтишда ёрдам ёрдам бериш сингари ўзининг бош миссиясини муносиб амалга ошираётганини кўрсатди", - деди Путин.

Россия етакчиси БМТ бугунги кун реалликларига мослашиши зарурлигини қўшимча қилди.

Пандемия вақтида инсонпарварлик танқислиги

Пандемия вақтида давлатлараро даражада инсонпарварлик танқислиги ҳолатлари учради, БМТ ўз обрўйини ишлатиши керак, деб ҳисоблайди РФ етакчиси Владимир Путин.

"Кўплаб мамлакатлар ҳеч қандай манфаатсиз ва очиқчасига бир-бирига ердам беришди ва ёрдам бериб келишмоқда. Аммо, шундай ҳолатлар бўлдики, давлатлараро, расмий даражаларда инсонпарварлик, хоҳланг, яхшилик, деб айтинг, танқислиги ўзини кўрсатди. Фикримизча, БМТ обрўйи кўпёқлама ва иккиёқлама муносаббатларда инсонпарварлик, одамгарчилик ролини мустаҳкамлаш ва оширишга хизмат қила олар эди.Бу жамоатчилик ва ёшлар алмашинуви, маданий алоқалар, ижтимоий ва таълим дастурлари, спорт, илмий технологиялар, атроф-муҳит ва одамлар саломатлигини муҳоқаза қилиш соҳаларидаги кооперациялардир", - деди Путин.

Тарихни сохталаштиришга уриниш ҳақида

Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан талқин қилиш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

"Тарих сабоқларини унутиш калтабинлик ва ўта масъулиятсизликдир, худди Иккинчи жаҳон уруши сабаби, бориши ва якунларини ўзбошимчалик билан, фактларга эмас, балки уйдирмаларга таянган ҳолда сиёсийлаштириб талқин қилишга уриниш сингари. Иттифоқдошлар анжумани ва Нюрнберг трибунали қарорларини бошқачалаштириш - бу шунчаки тубанлик ва нацизмга қарши курашганлар хотираси олдида жиноят. Бу урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига тўғридан-тўғри ва қақшаткич зарба бериш билан тенг", - деди Путин.

Бу айниқса, глобал барқарорлик жиддий синовларга дуч келаётган бир шароитда жуда хавфли, дея қўшимча қилди РФ президенти.

Яшил йўлаклар ҳақида

Россия Федерациясининг савдо, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган ва савдо урушлари ва санкциялардан холи "яшил йўлаклар" ҳақидаги таклифи айниқса шу ниҳоятда долзарбдир, деб хабар қилди Владимир Путин.

"Россиянинг савдо урушлари ва санкцияларидан холи бўлган, биринчи навбатда пандемияга қарши курашишда зарур бўлган муҳим товарлар, озиқ-овқат, дори-дармон воситалари, шахсий ҳимоя воситалари учун зарур бўлган "яшил йўлаклар" дея номланувчи таклифига эътибор қаратишларингизни истардим. Ва умуман олганда, жаҳон савдосини тўсиқлар, таъқиқлар, чекловлар, ноқонуний санкциялардан тозалаш, озод қилиш глобал ўсишни тиклаш ва ишсизликни камайтириш учун яхши ёрдам бўлиши мумкин эди ", деди Путин БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги сўзлаган нутқи давомида.

Киберхавфсизлик муаммоси

Путин рақамли технологияларнинг экстремист ва террорчилар қўлига тушиши мумкинлиги, шу боис, киберхавфсизлик муаммоси эътиборга моликлиги хусусида огоҳлантирди.

"Ҳар қандай бошқа инновациялар сингари рақамли технологиялар бошқариб бўлмас тарқалиш хусусиятига эга. Худди оддий қурол сингари у нафақат минтақавий можаролар зонаси, балки ўзига тўқ фаровон мамлакатларда турли хил радикал ва экстремистлар қўлига тушиши ва бу орқали улкан хатарларни юзага келтириши мумкин", - деди Путин.

Путинга кўра, шу муносабат билан киберхавфсизлик масалалари, энг олд рақамли технологияларни қўллаш мавзулари БМТ майдонида энг жиддий мулоқот олиб боришга лойиқ. Янги даврда одамлар ҳуқуқлари ва шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган бўлади, бу борада одамларни эшитиш, улар хавфсираётган нарсаларни тушуниш муҳим", - деди Путин.

513