МБ: йил бошидан буён сўм долларга нисбатан 8,6 фоизга қадрсизланди

211
(Янгиланган 14:19 10.10.2020)
Марказий банк ахборотига кўра, йил якунига қадар миллий валютанинг алмашув курси динамикаси ички ва ташқи макроиқтисодий омиллар таъсирида, ички валюта бозоридаги мавжуд талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб шаклланиб боради.

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг 9 ойидаги ички валюта бозоридаги ҳолат ва 2020 йил якунига қадар кутилаётган тенденциялар юзасидан расмий ахборот эълон қилди.

Маълумотларда айтилишича, сўнгги икки ой давомида карантин билан боғлиқ чекловларнинг юмшатилиши ҳамда иқтисодий фаолликнинг аста-секинлик билан тикланиб бориши таъсирида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талабнинг нисбатан юқори даражада бўлиши кузатилган. Бу асосан карантин шароитларида қондирилмаган талабнинг маълум бир кечикиш орқали юзага чиқиши билан изоҳланади.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жами 10,7 млрд. долларлик хорижий валюта сотиб олинди. Мазкур даврда ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 7,0 млрд. долларни ташкил этиб, қолган 3,7 млрд. долларлик талаб эса Марказий банкнинг интервенциялари ҳисобига тўлиқ қондирилди.

Ҳисобот даврида ички валюта бозоридаги Марказий банкнинг интервенциялари олтин-валюта захираларининг нейтраллиги тамойилига асосланган ҳолда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган олтин миқдори доирасида амалга оширилди.

Марказий банк келгуси октябрь-декабрь ойлари давомида ҳам ушбу тамойилга асосан ички валюта бозорига интервенцияларни амалга ошириб боради. Бунда ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талабнинг сезиларли даражада ошиши кузатилган ҳолатларда, заруриятга қараб, йил бошидан олтин хариди ва амалга оширилган интервенция операциялари ўртасидаги тафовутдан ҳосил бўлган 300 млн. доллар миқдоридаги валюта захираси ҳам ушбу мақсадларга йўналтирилиши мумкин.

2020 йилнинг 9 ойи давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 4,3 млрд. долларни ташкил этди. Сентябрь ойида пул ўтказмалари миқдори 638 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошди.

Мазкур даврда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,2 млрд. долларни ташкил этиб, айни пайтда улар томонидан 2,9 млрд. доллар сотиб олинди.

Ҳозирги кунда жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга ошириш учун тижорат банклари  кассаларида нақд хорижий валюта қолдиғи 480-550 млн. доллармиқдорида бўлиши таъминланмоқда.

Шунингдек, Марказий банк томонидан мунтазам равишда тижорат банклари тақдимномаларига асосан ушбу операциялар учун яна қўшимча хорижий валюта билан таъминланиб келмоқда. 

Валюта курсларининг шаклланиши ва динамикаси

Чет эл валюталарининг миллий валютага нисбатан Ўзбекистон Марказий банкининг расмий курслари ҳафтада бир марта белгиланиб, душанба куни эълон қилиб борилади.

Бунда АҚШ долларининг сўмга нисбатан курсини белгилашда ҳафта давомида Ўзбекистон республика валюта биржасидаги кунлик банклараро савдо сессияларида мавжуд талаб ва таклиф нисбатига кўра шаклланган курсларнинг ўртача тортилган миқдоридан келиб чиқилади.

Жорий йилнинг апрель ойидаги тўғирланишдан сўнг, сўм алмашув курси нисбатан барқарор динамика кўрсатмоқда. Хусусан, миллий валюта курси январь-апрель ойларида 6,6 фоизга пасайган бўлса, май-сентябрь ойлари давомида 2 фоизга пасайди. 

Умуман олганда, 2020 йил 9 ойи давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси – 8,6 фоизга қадрсизланди.

Йил якунига қадар миллий валютанинг алмашув курси динамикаси ички ва ташқи макроиқтисодий омиллар таъсирида, ички валюта бозоридаги мавжуд талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб шаклланиб боради.

МБ ахборотига кўра, ички иқтисодий фаолликнинг тикланиш суръатлари ва асосий ташқи савдо ҳамкорларимиздаги макроиқтисодий шароитларда 2020 йил якунига қадар ички валюта бозорида ҳолатнинг нисбатан барқарор шаклланиши, алмашув курсининг кескин тебранишларига олиб келувчи фундаментал омиллар хатарлари эҳтимоли пастлиги кузатилмоқда. Бунда йил сўнггига қадар ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф мутаносиблигини сақлаш юзасидан етарли шароитлар мавжуд.

211

Бошқирдистон Ўзбекистонга ёқилғи экспорти 45 бараварга ошди

59
Сўнгги 5 йил ичида республикалар ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,5 баробар ўсиб, 60 миллион доллардан 99 миллион долларга етган.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. 2020 йил январь-август ойларида Бошқирдистон Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси 2019 йилга нисбатан 76 фоизга ошди. Бунга ёқилғи экспортининг 45 баравар ўсиши ҳисобига эришилди. Бошқирдистон Ташқи иқтисодий алоқалар давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Ҳамкорлигимизнинг ижобий натижаси шундаки, 2020 йил январь-август ойларида ташқи савдо айланмаси 2019 йилга нисбатан 76 фоизга ўсди, бу ёқилғи экспорти ҳажмининг 45 баравар ортиши ҳисобига юз берди”, - деди қўмита раисининг ўринбосари Лена Изотова.

Унинг таъкидлашича, экспортнинг жадал суръатда ўсиши “Шакар ва шакар маҳсулотлари” маҳсулот гуруҳида кузатилмоқда. Уни етказиб бериш миқдори 149 доллардан деярли 5 миллион долларгача ўсган. 2020 йилда минтақанинг 147 корхонаси Ўзбекистонга экспортни амалга оширган.

Бошқирдистон Ташқи иқтисодий алоқалар давлат қўмитаси раиси Маргарита Боличева республиканинг ташқи ва ташқи иқтисодий сиёсатида Ўзбекистонга муҳим ўрин ажратилганини маълум қилди.

Боличева келтирган маълумотларга кўра, сўнгги 5 йил ичида республикалар ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,5 баробар ўсиб, 60 миллион доллардан 99 миллион долларга етди.

Бундай ўсиш механик ускуналар ва техника, ёғоч маҳсулотлари, шиша буюмлар экспортининг ортиши, шунингдек, Ўзбекистондан импортнинг ўсиши билан боғлиқ.

59

Йирик лойиҳа корхоналари ва бозорлар бошқарувида давлат иштироки қайта кўриб чиқилади

72
(Янгиланган 10:01 29.10.2020)
Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувида бўлган йирик лойиҳа корхоналари ҳамда бозорлар фаолиятида давлат иштирокини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Президент ҳузурида 28 октябр куни бўлиб ўтган давлат мулкини хусусийлаштириш самарадорлигини оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида йирик қурилиш корхоналари ва бозорлар бошқарувида давлат иштироки масаласи ҳам муҳокама қилинди. 

Хусусан, давлат лойиҳа институтларини трансформация қилиш масаласида қуйидаги таклифлар билдирилди. Ўзбекистнду бугунги кунда йирик қурилиш корхоналари кўпайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, уларни давлат лойиҳа институтлари билан кооперация қилиш орқали боғлаб, лойиҳалар сифатини ошириш, бошқарувни яхшилаш таклиф қилинди. 

Намуна сифатида “Қишлоқ қурилиш лойиҳа”, “Оғир саноат лойиҳа”, “Георангмет ЛИТИ”, “Шаҳарсозлик ЛИТИ”, “Тош уй-жой ЛИТИ”, “Тошкeнт бошплан ЛИТИ” лойиҳа институтларида ушбу янги тизим жорий этилиши белгиланди. Лойиҳа институтларидаги давлат улуши кейинчалик ҳамкор қурилиш ташкилотларига сотилади.

Иккинчидан, бошқарувида давлат улуши бўлган бозорлар самарадорлигини ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, 500 дан зиёд бозор ва савдо мажмуаларидаги давлат иштирокини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Чунки ҳозирги кунда уларнинг 23 таси зарар билан ишлаяпти, 210 таси эса паст рентабелли.

Бундай шароитда бозорларни ҳам савдо, ҳам дам олиш, ҳам кўнгилочар марказларга айлантириш яхши иқтисодий самара беради. Шу мақсадда лойиҳалар ишлаб чиқилиб, инвесторлар ўртасида танлов эълон қилиниши айтилди.

Танлов ғолибига энг яхши шартларда банк кредити ажратилади. Шунингдек, тадбиркор бозор даромадини ошириб, солиқ тушумлари ва иш ўринларини мунтазам кўпайтириб борса, унга бозорнинг давлат улушини бўлиб-бўлиб харид қилиш имконияти берилади. Вилоят ҳокимларига бозор ва савдо мажмуалари фаолиятини шу тарзда йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ундан ташқари, президент фармонида яна 32 та йирик давлат корхонаси ва хўжалик бирлашмаси трансформация қилиниши белгиланган. Хусусан, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзавтосаноат”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзсувтаъминот” ташкилотлари бутун тизими билан трансформация қилинади.

Ушбу мақсадда Молия вазирлигида алоҳида департамент ташкил этилди. Мутасаддиларга қолган тармоқларни ҳам чуқур таҳлил қилиб, трансформация бўйича таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

 

72
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

13
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

13