Железная дорога рядом с границей Афганистана.

Ўзбекистон АҚШ маблағи эвазига Афғонистонда темир йўл қуради

424
(Янгиланган 12:06 16.11.2020)
Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қонунга мувофиқ Ўзбекистон “Мозори Шариф – Қобул" йўналишида темирйўл қуради.

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон ҳудудида темир йўл лойиҳаси учун АҚШнинг Халқаро молия корпорацияси - DFCнинг маблағларини жалб қилиш ниятида. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев томонидан 12 ноябр куни имзолаган “Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.

Хусусан, қарорда Ўзбекистонга Покистон портларига чиқиш имкони берадиган “Мозори Шариф – Қобул” йўналишида темирйўл қуриш лойиҳаси учун АҚШ ва бошқа халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш учун Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон томонидан қўшма сўровнома юборилади, дейилган.

Ушбу йилнинг декабр ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукумати вакиллари ушбу масала борасида тезлаштирилган тартибда музокаралар ўтказиши ҳамда темирйўлнинг оптимал йўналишини танлаши режалаштирилган.

Шунингдек Қарорда, барча керакли ҳужжатлар 2021 йилнинг июн ойида тайёрланиб, темирйўл қурилишини келгуси йилнинг сентябр ойида бошлаш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрь ойида “Ўзбекисон Темир йўллари” АЖ Бутун афғонистон ҳудудини кесиб ўтувчи “Мозори Шариф – Қобул – Пешавар” темир йўлини қуриш борасида Ўзбекистон, Россия, Афғонистон, Қозоғистон ва Покистон орасида музокаралар ўтказилишини хабар қилган эди. Компания хабарига кўра, янги магистраль Жануби Шарқий Осиёни Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон,  Россия ва Европа Иттифоқи билан боғлаб турувчи транпорт коридори бўлиши керак.

2010 йилда "Ўзбекистон темир йуллари" Афғонистон ҳудудида умумий қиймати 129 йиллион доллар бўлган, “Хайратон — Мозори Шариф” йўналишида узунлиги 75 километр бўлган темирйўлни қуриб битказган эди.

2017 йилда Афғонистон президенти Ашраф Ғани ташрифи якунига биноан “Мозори Шариф –  Ҳирот” йўналишида темирйўл қиришга келишиб олинган эди. келишувга кўра, Ўзбекистон лойиҳа ва қурилиш ишлари билан шуғулланиши, Афғонистон  эса – молия манбаалари билан шуғулланиши керак эди.

424
Флаги Евросоюза у здания штаб-квартиры Европейской комиссии в Брюсселе

Европа комиссияси Ўзбекистонга муддатидан олдин “GSP+” мақомини берди

12
(Янгиланган 16:18 01.12.2020)
Қарор тасдиқланиши билан Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 гача ошади.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Европа комиссияси Ўзбекистонга “GSP+” Преференциялар бош тизими бенефициари мақомини бериш тўғрисида муддатидан олдин қарор қабул қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилмоқда.

Тегишли ҳужжат ЕИ Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен томонидан имзоланди.

Таъкидланишича, қарор Европа комиссияси мониторинг гуруҳларининг Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат стандартларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 халқаро конвенция талабларини бажараётгани тўғрисидаги ҳисоботлари асосида қабул қилинди.

“Ўтказилган таҳлилларга асосланиб, Европа комиссияси Республикамиз “GSP+”да иштирок этиш мезонларига мувофиқ келиши тўғрисидаги хулосага келди ва уни ушбу тизимнинг бенефициарлари рўйхатига киритишни таклиф қилди”, - дейилган хабарда.

Мазкур қарор энди кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Европа Кенгаши ва Европа парламентига ҳавола этилади. Қарор тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари ўз маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишда бир томонлама тариф имтиёзларидан фойдаланишни бошлашлари мумкин бўлади. Шунда, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 гача ошади.

Вазирлик мамлакатнинг “GSP+” бенефициари мақомини олиш экспортнинг барқарор ўсиши ва диверсификацияси учун мустаҳкам пойдевор яратиши, ЕВ  мамлакатлари билан ўзаро манфаатли савдо муносабатларининг тез суръатлар билан ривожланишига хизмат қилишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида президент Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи бозорлари учун “GSP+” мақомини олиш вазифасини қўйган эди. Ўзбекистон июнь ойида бенефициар мамлакат мақомини олиш учун расмий талабнома юборган эди.

12
Теглар:
экспорт, Европа Иттифоқи, Еврокомиссия, Ўзбекистон
Продажа куриных яиц в регионах России

Йил давомида қайси маҳсулот нархи энг кўп ошгани маълум бўлди

113
(Янгиланган 13:42 01.12.2020)
Йил бошидан буён нархи энг кўп ошган маҳсулот тухум бўлган +33%. Шунингдек ўсимлик мойи ва гўшт, нон ва сут маҳсулотлари нархи ҳам ошган.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Ўзбекистонда ноябр ойида истеъмол маҳсулотлари нархлари индекси 1,5 %га ошди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.

Маълум бўлишича, истеъмол нархлари ўсишига асосий таъсир озиқ-овқат маҳсулотлари томонидан бўлган (66,7%), Ноозиқ овқат маҳсулотлари таъсири 20% ва хизматлар таъсири 13% бўлган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида йил бошидан буён энг нархи ошган маҳсулот тухум +33 %, ўсимлик мойи +24,2%, гўшт +16,7%, нон +14,2 %, сут маҳсулотлари +9,7 %га ошгани қайд этилган.

Хабарда айтилишига кўра 2020 йилнинг январ –ноябр ойларида умумйи инфляция миқдори 9,5 %ни ташикл қилган. Ўтган йилнинг ноябрига нисбатан нархлар 11,3 %га ўсиши қайд этилган.

113