Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции

Табиий газ импорти учун 400 км қувур қуриш талаб этилади - Ўзтрансгаз

377
(Янгиланган 15:22 19.01.2021)
Табиий газ импорти учун 400 км қувур қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш талаб этилади. Айни дамда 10дан ортиқ ташкилотлар пайвандчилари ушбу ишлар учун тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ортиб бораётган ички истеъмол талабини қондириш учун табиий газ импортини йўлга қўйишга рухсат берилди, дуб хабар қилди “Ўзтрансгаз” АЖ матбуот котиби Шаҳноза Равшанова АОКАда бўлиб ўтган брифингда. 

Сир эмаски бугунги кунда Республика истеъмолчиларини газ билан таъминлашда муаммолар мавжуд. Ушбу муаммоларга турли сабаб ва асослар бор. Ўтган йилда қабул қилинган "Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмларини такомиллаштириш тўғрисидаги" президент қарорига мувофиқ ушбу муаммолар ҳал қилина бошланди. 

Биринчидан, 2021 йил охирига қадар табиий газнинг йирик улгуржи истеъмолчилари газни биржадан тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Иккинчидан, ортиб бораётган ички истеъмол талабини қондириш учун табиий газ импортини йўлга қўйишга рухсат берилди.

Лекин, газни импорт қилиш учун газ транспорти тизимни модернизация қилиш талаб этилади. Буни амалга ошириш учун Ўзтрансгаз томонидан махсус лойиҳа ишлаб чиқарилган. Унга кўра АЖ 400 кмдан ортиқ газ қувурини қуриши, таъмирлаши ва реконструкция қилиши талаб этилади. 

Айни дамда ушбу қурилиш ишларини амалга ошириш учун газ қувурларига алоқадор 10та ташиклотнинг 400 нафарга яқин пайвандчилари аттестациядан ўтмоқда. Жараёнга тажрибали хорижий мутахассисларни таклиф қилиш ҳам назарда тутилган.

Маълумот учун, “Ўзтрансгаз” АЖ Республикада газни транспорт қилиш вазифасини бажаради. Унинг 14та ҳудудий ташкилоти  ва 8 мингдан ортиқ ходимлари бор. Ўтган йил аҳолига 40 млрд куб метр табиий газ етказиб берилган. 

2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб “Ўзтрансгаз” АЖ фақат тўғридан тўғри газ таъминоти тизимига уланган, ИЭСлар, Иссиқлик таъминоти тармоқлари ва Ўзкимёсаноат каби ташкилотларга табиий газ етказиб бериш билан шуғулланади.

“Худудгазтаъминот” АЖ эса, тақсимлаш газ таъминоти қувурларига уланган улгуржи истеъмолчилар, АГТКШ, ғишт, цемент ва оҳак ишлаб чиқарувчилар ҳамда аҳолига бевосита газ етказиб бериш билан шуғулланади.

377
Площадь Независимости

ИҲТ: Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирлари учрашуви ўтказилади

57
(Янгиланган 13:03 08.03.2021)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ходи Сулаймонпур билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. 7 март куни Теҳронга ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ходи Сулаймонпур билан учрашди.

Заместитель Министра иностранных дел Республики Узбекистан Фуркат Сидиков, прибывший в г.Тегеран (Иран) с визитом, встретился с Генеральным секретарем Организации экономического сотрудничества (ОЭС) Ходи Солейманпуром
МИД Узбекистана
Заместитель Министра иностранных дел Республики Узбекистан Фуркат Сидиков, прибывший в г.Тегеран (Иран) с визитом, встретился с Генеральным секретарем Организации экономического сотрудничества (ОЭС) Ходи Солейманпуром

Томонлар Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, режалаштирилган қўшма тадбирлар, хусусан, 2021-йилда ташкилотга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида фикр алмашдилар.

4-мартда видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

ИҲТ Бош котиби Ўзбекистон раҳбарининг таклифлари ташкилотга аъзо мамлакатлар томонидан катта қизиқиш ва қўллаб-қувватлашга сабаб бўлганлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар доирасида тадбиркорлар ва хорижий инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Шу нуқтайи назардан сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг тузилмага аъзо давлатлар билан умумий товар айламаси ҳажми бир ярим бараварга ошиб, 9 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани таъкидланганди. Ўзбекистонда ИҲТга аъзо мамлакатларнинг 5 мингга яқин корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Ташкилот Бош котиби жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.

Музокаралар чоғида, Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бошқа долзарб масалалари кўриб чиқилди.

57
Железнодорожный узел

Рефрижератор вагонлар ёрдамида Ўзбекистон меваларини Россияга олиб келиш ўрганилмоқда

363
(Янгиланган 19:07 05.03.2021)
Ўзбекистон ва Россия орасида совуқ ҳароратни сақлаб турувчи контейнерларда юк ташиш амалиётини самарали йўлга қўйиш учун Россиядан Ўзбекистонга тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ўзбекистон мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларини рефрижератор-вагонларда Россияга экспорт қилиш мумкин деб ҳисоблайди Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси  (АСОРПС) президенти Михаил Синев.

“Буни амалга оширса бўлади. Россия рефрижератор контейнер операторлари ушбу йўналишни ривожлантиришга тайёр. Лекин муаммо шундаки - Ўзбекистонда кичик қишлоқ хўжалик корхоналари жуда кўп. Уларнинг маҳсулотларини режалаштирилган вақтда бир жойга жамлайдиган йирик консолидатор керак, камида 1000 тонна. Ушбу масала ҳал бўлганидан сўнг биз ишлашни бошлаймиз”, - деди Михаил Синев.

Ташкиллаштириш босқичида Ўзбекистонда мева сабзавотлар учун 2тадан 5тагача рефрижератор контейнерлар  олиб келиниши кутилмоқда. Лойиҳа муваффақиятли бошланганидан сўнг бундай ташув усуби доимий амалиётга айланади. Транспортировка қилинадиган асосий маҳсулотлар  -  узум, хурмо, анор ва сабзавотлар.

Бундай юк ташиш амалитётини ривожлантириш учун Россиядан Ўзбекистонга ҳам паст ҳароратда сақланувчи тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак. Лекин ҳозирча бундай талаблар йўқ.

Россиянинг Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси  (АСОРПС) делегацияси феврал ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Фарғона вилоятида бўлиб мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари билан учрашишди ва маҳсулотни жамлаш, тайёрлаш ва ташиш логистикасини ўрганишди.

363
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

165
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

165