Символы закона и правосудия

Ўзбекистонлик аёл янги туғилган боласини акушер ёрдамида сотишга уринди

86
(Янгиланган 16:21 22.08.2016)
Она эндигина дунёга келган чақалоғини 800 долларга сотиш мақсадида шифокорга мурожаат қилди. Ҳар икки аёл жиноят устида қўлга олинди. Суд уларни 4 йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарди.

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди Бахт шаҳри туғруқхонаси шифокори ва туғруқхона мижозини янги туғилган чақалоқни сотишга урингани учун тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилади, деб маълум қилди суд вакили.

"Иш ҳужжатига кўра, маҳаллий туғруқхона бўлган жувон врач-акушердан янги туғилган чақалоғини 800 долларга сотиб беришини сўрайди. Шифокор чақалоққа харидор излай бошлаганидан кейин у ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари диққат марказига тушди", — дея аниқлик киритди агентлик вакили.

Суд вакили “келишув” вилоят ИИБ оператив ходимлари назорати остида ўтганини, чақалоқ “харидор”га топширилиб, пул олингач, аёл қўлга олинганини маълум қилди.

"Суд ҳукмига кўра ҳар икки аёл тўрт йил давомида умумий тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида жазони ўтайдиган бўлди”, — дейилади суд томонидан.

Май ойида Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Фарғона вилоятида янги туғилган чақалоқни 2 минг долларга сотишга уринган икки нафар аёлни қўлга олишганди. Тергов маълумотларига кўра, улар туғилажак фарзандидан воз кечишни истаган аёлларни излаб топишган ва аёлларнинг кўзи ёриганидан сўнг чақалоқларни сотишган.

86