Бишкек чегарада қирғизистонликлар қўлга олингани ҳақида маълумотга эга эмас. Архив сурат

Бишкек чегарада қирғизистонликлар қўлга олингани ҳақида маълумотга эга эмас

101
(Янгиланган 17:01 22.08.2016)
Қирғизистон давлат чегара хизмати икки мамлакат чегарасидаги низоли ҳудудда ўзбек ҳарбийлари томонидан қўлга олинган Қирғизистон фуқаролари ҳақида маълумотга эга эмас, деди Қирғизистон давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими вакили Сажира Чоколоева РИА Новости мухбирига.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Қирғизистон давлат чегара хизмати икки мамлакат чегарасидаги низоли ҳудудда ўзбек ҳарбийлари томонидан қўлга олинган Қирғизистон фуқаролари ҳақида маълумотга эга эмас, деди Қирғизистон давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими вакили Сажира Чоколоева РИА Новости мухбирига.

Илгарироқ Қирғизистон чегара хизмати 22 август куни Ўзбекистон ИИВнинг ўнга яқин ходими ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисми —Унқур тоғ ҳудудига тушганини маълум қилганди. Қирғиз ОАВлари ўзбекистонликлар мазкур ҳудудда жойлашган телеминора атрофида юрган бир нечта қирғизистонликларни қўлга олишгани ҳақида хабар тарқатишди.

"Айни пайтда биз Қирғизистон Республикаси фуқароларининг ўзбек ҳарбийлари томонидан ушлангани ҳақида маълумотга эга эмасмиз", — деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг айтишича, ушбу ҳодиса юзасидан икки мамлакат чегара хизмати вакиллари ўртасида Қирғизистон томони ташаббуси билан учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. "Учрашув тез орада бошланади, шундан кейингина маълумот тарқатамиз", — деди у.

Душанба куни Ўзбекистон қирғиз-ўзбек чегарасидаги рухсатнома бериш пунктларини вақтинча ёпди. Қирғизистон давлат чегара хизматида хабар беришларича, учинчи давлат фуқаролари оддий режимда чегарадан ўтишлари мумкин.

Ўзбекистон чегарачи ҳарбийлари. Архив сурат
Служба национальной безопасности Республики Узбекистан
Чегарадан шунингдек, ватанига қайтаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам ўта оладилар.

Душанба куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қуролли кучлар Бош штаби раҳбарияти ва республика мудофаа Кенгаши котибияти билан ўтказилган йиғилиш чоғида чегара хавфсизлигини кучайтиришни талаб қилганди. Атамбаев қўшни давлатлар билан чегара борасидаги саволлар “Қирғизистон Республикасининг миллий манфаатлари устунлигини кўзлаб” ҳал қилиниши лозимлигини таъкидлаганди.

101