Сурия армияси “Жабҳат ан-Нусра” ҳужумини қайтарди

© Sputnik / Михаил Алаеддин / Медиабанкка ўтишАлеппода Сўрия армияси
Алеппода Сўрия армияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энг шиддатли жанглар Алеппо ғарбида ҳарбий ўқув юрти ва 1070 квартали ҳудудларида бўлиб ўтди. Террорчилар тўрт танк, уч жанговор машина, пулемёт ўрнатилган тўққиз пикап автомобиллари йўқотишди. Юзга яқин жангари йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия Ҳаво-космик кучлари ёрдамида Сурия ҳарбийлари “Жабҳат ан-Нусра”  жангарилари ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди. Юздан ортиқ террорчилар йўқ қилинди, деб хабар қилмоқда Сурияда тинчлик ўрнатиш маркази.

Бир кун олдин “Жабҳат ан-Нусра” жангарилари Алеппо жануби-ғарбида ҳужумга ўтишган эди. Ҳужум натижасида жангарилар Шайх-Масуд ва Ал-Шкейф ҳудудларида ҳукумат қўшнларини сиқиб қўйиб “Кастелло” магистралининг 1 км бўлагини қўлга киритишган эди.  

Сурия армияси Россия Ҳаво-космик кучлари ёрдамида террорчилар ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлишди.  “Жабҳат ан-Нусра”нинг ҳужумчи отрядлари бутунлай йўқ қилинди.

Энг шиддатли жанглар Алеппо ғарбида ҳарбий ўқув юрти ва 1070 квартали ҳудудларида бўлиб ўтди. Террорчилар тўрт танк, уч жанговор машина, пулемёт ўрнатилган тўққиз пикап автомобиллари йўқотишди. Юзга яқин жангари йўқ қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0