RT телеканали анжумани. Архив сурат

АҚШ разведкаси Sputnik ва RT фаолияти билан қизиқди

322
(Янгиланган 20:54 29.09.2016)
Ҳисоботда айтилишига кўра, Европа ва Евроосиёда ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилаётган, Москва, ўзига руҳан яқин бўлган сиёсий партиялар ва нодавлат ташкилотлар билан сиёсий ва молиявий муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. АҚШ миллий разведкаси директори Джеймс Клэппер Sputnik ва RussiaToday ахборот агентликларини, АҚШ конгрессменлари сўровига биноан, махсус ҳисоботга киритди, дейилган Yahoo News хабарида.

“Россия томонидан молиялаштирилаётган RT ва Sputnik медиа манбаалари ўз муштарийлари  сифатида Европа жамоатчилигининг турли хил фаоллардан ташкил топган гуруҳларни танлаб олган. Улар орасида табиатни муҳофаза қилувчилар, жомоат фаоллари, ультраўнг ва ультрачап гуруҳ вакиллари бор. RT телеканали ўз дастурларига, тез-тез “шубҳали обрўга эга бўлган” сиёсий вакилларни таклиф қилмоқда. Ушбу канал Европа парламентининг радикал фракцияларига алоҳида эътибор беради ва уларга ўз эфирининг катта қисмини ажратади”, — дейилган Yahoo News ихтиёрида бўлган хатда.  

Миллий разведка ҳисоботида айтилишига кўра, Европа ва Евроосиёда ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилаётган Москва, ўзига руҳан яқин бўлган сиёсий партиялар ва нодавлат ташкилотлар билан сиёсий ва молиявий муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

322
Бахриддинова Одина Каюм кизи, 2007 года рождения

Уйдан чиқиб, қайтиб келмади: бедарак йўқолган 13 яшар қиз қидирилмоқда

523
(Янгиланган 18:32 14.08.2020)
Одина Бахриддинова Чилонзор тумани, 6-квартал, 52-уй манзилида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Бедарак йўқолган 13 ёшли Одина Бахриддинова қидирилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

2007 йилда туғилган Бахриддинова Одина Қаюм қизи жорий йилнинг 8 август куни тахминан соат 10.45 да Чилонзор тумани, 6-квартал, 52-уй манзилида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 150 см., сочлари тўқ жигар ранг, юзи юмалоқ, кўзлари қора.

Кийимлари: қора калта кўйлак, оёқларига “босоножка” кийган.

“Қидирувга ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотлар ҳақида қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: 71-232-30-40, 71-232-40-50, 71-278-58-40 ёки 102, шунингдек қизнинг қариндошларининг рақамлари: 99-646-85-03, 91-548-67-47, 99-842-60-11”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бедарак йўқолган14 ёшли Мадинабону Абдураҳмонова қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди.


523
Мужчина имитирует вскрытие автомобиля

Чирчиқ шаҳрида автоўғри ўсмирлар бандаси қўлга олинди

215
(Янгиланган 10:28 14.08.2020)
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида жиноятчилар процессуал тартибда ушланиб, улардан ўғирланган буюмларнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Чирчиқ шаҳрида оқшомлари автомобилларни тунаш билан шуғулланган ўсмирлар гуруҳи қўлга олинди, улар эндиликда судда жавоб беради, деб хабар қилмоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, тўрт ўсмир (бир нафари муқаддам судланган)дан ташкил топган банда талон-тарож ишларини жорий йилнинг 27 июнидан 5 июлига қадар бўлган санада амалга оширган.

Улар тунги вақтда турли русумдаги 5та автомашиналар олд эшикларини бир хил усулда бузиб очиб, автомашина ичидаги нарса-буюм ва нақд пулларни талон-торож қилишган. Ўсмирлар томонидан машина эгаларига жами 12 410 000 сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида жиноятчилар процессуал тартибда ушланиб, улардан ўғирланган буюмларнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Э.Б., Ф.М., М.К. ва О.Т., лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича жиноят ишлари бўйича судга юборилган.

215

"Йиғлатаман": Чак Норрис Лукашенкога пўписали видеомурожаат ёзди

125
Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Дунёга машҳур актёр Чак Норрис Беларус президенти Александр Лукашенконикига ташриф уюштирмоқчи. Жангари фильмлар юлдузи урушга шай, у сиёсатчини йиғлашга мажбур этмоқчи, деб хабар қилади NEWS.ru.

Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

"Биласанми, пиёз тўғраганимда, мен йиғламайман. Пиёз йиғлайди. Шу учун, агар ҳозир қилаётган ишларингни тўхтатмасанг, у ҳолда қароргоҳларингнинг бирига бораманда, сени йиғлашга мажбур этаман", - деган Норрис.

Жангари фильмлар юлдузи бошқа ҳеч қандай аниқлик киритмаган. Айтган жумлаларини ҳам ойдинлаштирмаган. Норриснинг расмий аккаунтларида ушбу видеоролик йўқ. Ролик биринчи бўлиб Беларус мухолифати билан боғлиқ бўлган ижтимоий тармоқларда тарқатила бошланган.

Беларусьдаги норозилик акциялари, 9 август президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлганидан кейин бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1% овоз олган. Якшанба кунидан буён Минск ва республиканинг бошқа шаҳарларида санкцияланмаган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда, аммо куч тузилмалари намойишларни куч билан бостирмоқда. Норозилик акциялари иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранатаси, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, митинглар давомида 6,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Беларусь ИИВ тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган, ИИВ маълумотларига кўра, у милиция ходимларига қўлбола портловчи қурилмани отишга уринаётиб, ҳалок бўлган.

125