ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Интернет фойдаланучиларининг ёзишига қараганда, Ўзбекистоннинг бир нечта регионларида маҳаллий вақт билан 23-40лар атрофида ер силкиниши рўй берган.
"Жиззахдан телефон қилишди, яхшигина ер қимирлабди", — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
"Мен эса менга шундай туюлаяптими деб ўйлабман", — дея зилзила бўлганига ишонмаган чилонзорлик фойдаланувчи.
"Ер силкинишидан уйғониб кетдим", — дея ўз фикрини қолдирган самарқандлик Саида.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг сўзларига қараганда, 3 сония давомида кучли ер силкиниши давом этган.
Айримлар зилзила балли паст бўлганини айтишган.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қуйи Новгородга яқин поселкада кичик болакай ҳам бўлган, тўрт кишидан иборат оилани ваҳшийларча ўлдирганликда айбланаётган шахс икки ойга ҳибсга олинган. Бу ҳақда РФ регионал ТҚ тергов бошқармаси матбуот-хизмати хабар бермоқда.
РИА Новости маълумотларига кўра, айбланаётган шахс - 26 яшар Ўзбекистон фуқароси Шарофиддин Амиров.
У 2021 йилнинг 27 апрел санасига қадар ҳибсга олинган.
Айбланувчи бошқа давлат фуқароси бўлгани ва озодликда юриб, яшириниши мумкинлигини инобатга олиб, тергов қўмитаси ҳибсга олиш чорасини қўллашни талаб қилган.
Амировнинг ўзи ҳам ўз ҳаёти ва соғлиғидан хавфсираётгани туфайли бу чорага қарши эмаслигини маълум қилган.
Адвокатнинг сўзларига кўра, ушбу фожиага ҳимоясидаги шахснинг "узоқ вақт оғир руҳиятни жароҳатловчи ҳолатда бўлгани" сабаб бўлган. Гўёки унга жуда кам маош тўлашган ва паспортини бермай келишган, оқибатда у ватанга қайта олмаган.
Терговчининг айтишича, Амировнинг ўзи юз берган ҳодиса тафсилотларини тўлиқ сўзлаб берган.
28 февраль куни Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Ока олди тумани Кудьма қишлоғида оилада хизматчи бўлиб ишлайдиган шахс пичоқ билан гараж ичида 64 яшар пенсионерга ҳамла қилган, сўнгра, уйнинг ичида унинг 63 яшар рафиқасига ташланган.
Шундан сўнг, у оиланинг 41 ёшли қизини ва аёлнинг олти яшар ўғлини ўлдирган. Сўнгра йирик миқдордаги пулларни ва қимматбаҳо буюмларни олган ҳолда, яширинган.
Эркак 28 феврал куни кечга томон Владимир вилоятида қўлга олинган, эртаси куни у Қуйи Новгородга олиб келинган.
Терговчилар маълумотларига кўра, Амировга унинг таниши яширинишга ёрдам берган. У билан ҳам ТҚ ходимлари ишлашмоқда.
Оилага ҳужум уюштирилган вақтда уйда оила бошлиғи (бошқа регионда бўлган) ва унинг 14 яшар қизи (машғулотларда бўлган) бўлмаган. Улар тирик қолишган.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида тўйда мақтаниш учун қалбаки пул ясаганлар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 27 ёшли Азизбек Ж. ва Олимжон Х.лар танишлари Талантжон Т.нинг никоҳ тўйида ўйнаётган меҳмонларнинг устидан пул сочиш мақсадида қалбаки пул ясаттирган. Уларнинг синфдоши Азиз Т. компьютер ёрдамида 100 минг сўмлик купюрани 10 миллион сўм қилиб ясаб берган. Бундан хабар топган куёв қалбаки 2 300 000 сўмни олиб, Қўйлиқ бозорига борган. У ерда қалбаки пулларни сарфлаб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Суд техника-криминалистика экспертизасининг хулосасида, 14 дона 100 минг сўмлик “АЕ 2489763” рақамли пул купюралари полиграфик усулда тайёрланганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги тўрт нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш учун Бектемир тумани прокуратурасига юборилган.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Владимир Жириновскийнинг айтишича, собиқ совет иттифоқи майдонидаги сиёсатчилар секин-аста МДҲдан-да кучлироқ тузилмани яратишлари мумкин.
"Говорит Москва" радиостанцияси эфирида у Россия ва Беларусь муносабатлари Иттифоқдош давлатлар форматида олиб борилишини айтиб ўтди.
Худди шундай форматни Қирғизистон ва Тожикистонга таклиф этиш мумкин, деб қўшимча қилди сиёсатчи.
"Собиқ совет иттифоқининг 14та республикалари учун барча муаммоларни ечиш, тўлиқ хавфсизлик ва зўр иқтисодиётни таъминлашнинг энг яхши йўли - бу Россия таркибига губерния ҳуқуқи асосида киришдир. Душанбе губернияси, Бишкек губенияси, Ереван, Рига, Житомир, Киев ва бошқа губерниялар тариқасида", - деди Жириновский.
Сиёсатчи радио эфир давомида 20 йил олдин Беларусь президенти Александр Лукашенко унга Беларусь Россия таркибига қўшилишга тайёрлиги ҳақида айтганини эслаган.