Йўлдаги белги, архив сурат

Тошкентдаги даҳшатли авария: автомобил қисмларга бўлиниб кетди

1848
(Янгиланган 11:05 14.02.2017)
ВАЗ русумли автомобил белгиланмаган жойда бурилишга ҳаракат қилган. Қарама-қарши трассага чиққан вақтида, унга катта тезликда бошқа бир автомобил келиб урилган. Натижада, собиқ Иттифоқнинг эски автомобили қисмларга бўлиниб кетган

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкентда куни кеча навбатдаги даҳшатли авария юз берди, бу сафар ҳеч ким жабрланмаган, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Хабарда айтилишича, йўл-транспорт ҳодисаси кичик халқа йўлида, собиқ "Ғалабанинг 40 йиллиги" массиви яқинида юз берган.

Автоавария в Ташкенте
Фото стрингера
Автоавария в Ташкенте

Юз берган ҳодиса фотосуратлари сал ўтмай ўзбек ижтимоий гуруҳларида пайдо бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ВАЗ русумидаги автомобил белгиланмаган жойда бурилишга ҳаракат қилган. Қарама-қарши йўлга чиқиши вақтида унга катта тезликда бошқа бир автомобил келиб урилган. Натижада, совет даврининг эскириб қолган автомобили бўлакларга бўлиниб кетган. ЙҲТ барча иштирокчилари соғ-саломат қолишга муваффақ бўлишган, ВАЗ автомобили ҳайдовчиси эса касалхонага олиб кетилган.

1848
Теглар:
авария
Ужин при свечах

“Бурнимдан чиқди”: Самарқандда кўнгилхушлик учун чақирилган қизлар ўсмирни тунаб кетди

512
(Янгиланган 13:19 03.03.2021)
Ота-онаси уйда йўқлигида “романтик оқшом” ўтказишни режа қилган ўсмир бир эмас, икки қизни уйига олиб келган. Кейин ухлаб қолган, бундан қизлар "унумли" фойдаланишган.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Жомбой туманида кўнгилхушлик қилиш учун чақирилган 2 нафар қиз мезбон ўсмирнинг ухлаб қолганидан фойдаланиб ўғрилик содир этди. Бу ҳақда “Зўр ТВ” телеканалининг “Бу кун” дастурида маълум қилинди.

Аниқланишича, ота-онаси йўқлигидан фойдаланган ўғил 2020 йил 16 октябрь куни кечаси 2 нафар қиз билан “романтик оқшом” ўтказиш мақсадида уларни яшаш уйига олиб келган.

Фарғонада учрашувга чиққан аёлни “йигити” тунаб кетди

Ўсмир ухлаб қолганидан фойдаланган қизлар уйдаги 15 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар, 1300 доллар миқдоридаги пулларни ўмариб, жуфтакни ростлашган.

Ҳодисадан бехабар она туман ИИБга ўғрилик содир бўлгани тўғрисида ариза ёзиб мурожаат қилган.

“Саёқ юрсанг, таёқ ейсан дегани рост экан. Мен бир романтик оқшом қилмоқчи эдим. Бурнимдан чиқди. Тенгқурларимга тинчгина юришларини маслаҳат бераман. Оқшомни яхши ўтказаман деб эл-юрт олдида шарманда бўлдим”, — дейди романтик кеча “ташкилотчиси”

Қизларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда фоҳиша мижозини танишлари билан тунади

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

512
Двери СИЗО

Қуйи Новгороддаги шов-шувли ҳодиса: айбланувчи нега қотилликка қўл ургани айтилди

534
(Янгиланган 09:18 03.03.2021)
Йигирма саккизинчи февраль куни Кудьма поселкасида тўрт киши сўйиб кетилган эди — эркак, икки аёл ва олти яшар болакай.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қуйи Новгородга яқин поселкада кичик болакай ҳам бўлган, тўрт кишидан иборат оилани ваҳшийларча ўлдирганликда айбланаётган шахс икки ойга ҳибсга олинган. Бу ҳақда РФ регионал ТҚ тергов бошқармаси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

РИА Новости маълумотларига кўра, айбланаётган шахс - 26 яшар Ўзбекистон фуқароси Шарофиддин Амиров.

У 2021 йилнинг 27 апрел санасига қадар ҳибсга олинган.

Айбланувчи бошқа давлат фуқароси бўлгани ва озодликда юриб, яшириниши мумкинлигини инобатга олиб, тергов қўмитаси ҳибсга олиш чорасини қўллашни талаб қилган.

Амировнинг ўзи ҳам ўз ҳаёти ва соғлиғидан хавфсираётгани туфайли бу чорага қарши эмаслигини маълум қилган.

Адвокатнинг сўзларига кўра, ушбу фожиага ҳимоясидаги шахснинг "узоқ вақт оғир руҳиятни жароҳатловчи ҳолатда бўлгани" сабаб бўлган. Гўёки унга жуда кам маош тўлашган ва паспортини бермай келишган, оқибатда у ватанга қайта олмаган.

Терговчининг айтишича, Амировнинг ўзи юз берган ҳодиса тафсилотларини тўлиқ сўзлаб берган.

Тергов версияси

28 февраль куни Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Ока олди тумани Кудьма қишлоғида оилада хизматчи бўлиб ишлайдиган шахс пичоқ билан гараж ичида 64 яшар пенсионерга ҳамла қилган, сўнгра, уйнинг ичида унинг 63 яшар рафиқасига ташланган.

Шундан сўнг, у оиланинг 41 ёшли қизини ва аёлнинг олти яшар ўғлини ўлдирган. Сўнгра йирик миқдордаги пулларни ва қимматбаҳо буюмларни олган ҳолда, яширинган.

Эркак 28 феврал куни кечга томон Владимир вилоятида қўлга олинган, эртаси куни у Қуйи Новгородга олиб келинган.

Терговчилар маълумотларига кўра, Амировга унинг таниши яширинишга ёрдам берган. У билан ҳам ТҚ ходимлари ишлашмоқда.

Оилага ҳужум уюштирилган вақтда уйда оила бошлиғи (бошқа регионда бўлган) ва унинг 14 яшар қизи (машғулотларда бўлган) бўлмаган. Улар тирик қолишган.

534
Отдых на Ташморе

“Ташморе”да оилавий дам олиш маскани бунёд этилади

5
(Янгиланган 12:02 04.03.2021)
Хитойлик инвесторлар ёрдамида "Тошкент денгизи"да 7 гектар майдонда дам олиш маскани, Қибрай туманида эса 36 гектар майдонда экотуризм маскани қурилади.

ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов хитойлик инвестор - "LINYI INVESTMENT GROUP" компанияси раҳбари Чен Мин Чи билан бўлиб ўтган учрашувида билан учрашувда 3та истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди. Улардан иккитаси туризм соҳасида ва яна биттаси қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида, деб хабар қилмоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги.  

Биринчи лойиҳа - Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган, халқ тилида “Ташморе”, яъни “Тошкент денгизи” деб аталувчи Туябўғиз сувомборида ташкил этилиши кўзда тутилган дам олиш маскани қуриш лойиҳасидир. Етти гектар майдонда бунёд этилиши кўзда тутилган масканда маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун барча замонавий қулайликларга эга шароит яратилади. Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида 2,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган бўлиб, 100 га яқин иш ўрни яратилади.

Сув омборининг атрофи ёзнинг чилласида оилавий дам олиб, ҳордиқ чиқариш учун жуда қулай. Унда сайёҳлар учун экотурлар, сув спорти билан шуғулланиш учун шароит яратиш режалаштирган.

Шунингдек, Қибрай туманидаги 36 гектар боғда экотуризм лойиҳасини ишга тушириш юзасидан таклифлар билдирилди. Экспертлар фикрича, ҳозирда экотуризм дунёда энг сердаромад соҳалардан бири ҳисобланади. Ушбу тармоқни янада ривожлантириш экологик муаммоларни бартараф қилишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қибрай туманинг Чинобод ҳудудида амалга ошириладиган ушбу лойиҳанинг қиймати 1 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлиб, 50 та иш ўрни яратилиши белгиланган.

Учинчи лойиҳа - Юқори Чирчиқ туманида газобетон қурилиш материали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Хитойлик инвестор Чен Мин Чи ташаббуси билан "Guding INVEST" компанияси тузилган бўлиб, 2 гектар майдонда қурилиши кўзда тутилган лойиҳани ушбу компания амалга оширади. Газабетон ишлаб чиқариш заводига 6 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган. Шуларнинг 4 миллиони банк кредити маблағига тўғри келади.

 

5