Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари махсус тадбир давомида

Қирғизистонда бомба ясаётган худкуш-террорчи қўлга олинди

233
(Янгиланган 12:40 08.06.2017)
Террорчи халқаро террорчилик уюшмаси кўрсатмаси асосида одамлар кўп тўпланадиган жойда портлашни амалга оширишга тайёргарлик кўраётган бўлган

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари халқаро террорчилик уюшмаси аъзоси бўлган худкуш-террорчини қўлга олди, у ўзини портлатишга тайёргарлик кўраётган бўлган, деб хабар қилди Қирғизистон МХДҚ матбуот-хизмати.

"Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ўтказилаётган антитеррор тадбирлари давомида террорчилик актини содир этишга тайёр турган халқаро террорчилик уюшмаси аъзоси қўлга олинди. ХТУ раҳбарлари кўрсатмасига биноан у одамлар кўп тўпланадиган жойда портлаш уюштиришга тайёргарлик кўрган", — дейилади хабарда.

Қирғизистон махсус хизматлари маълумотига кўра, худкуш-террорчи "мини-портлаш бўйича тайёргарликдан ўтган. Шунингдек, уни худкуш террорчи сифатида ҳам обдон тайёрлашган. Қўлга олинган вақтида у қўлбола портлаш мосламасини йиғаётган бўлган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

233
Теглар:
террорчи, бомба, Қирғизистон

Қўқонда ёш аёл товламачиликка қўл урди

29
Аёл фуқарога ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видео борлиги айтган ва катта пул талаб қилган. У бу ишга ўзининг вояга етмаган жиянини ҳам тортган.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида товламачиликка қўлга турган 25 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Хўқандий мавзесида яшовчи “Барно” исмли аёл фуқаро Т.М.га ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видео борлиги айтган. Аёл видеони ўчириб ташлашлик учун ундан икки минг доллар талаб қилган. Агар сўраган пулини бермаса, видеони тарқатиб юбориши ва яқинларига кўрсатишини айтиб қўрқитган.

Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аёл ва унинг вояга етмаган жияни Ш.Р.лар биргаликда товламачилик йўли билан фуқаро М.Т.дан 2 минг долларни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

“Россиядаги эрингга юбораман”: оилали аёлни шантаж қилган товламачи жиноят устида ушланди

Дастлабки ўрганишлар давомида “Барно” исмли аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Қ.О. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

29
Теглар:
товламачи, Қўқон
Милиция

Тошкентда "Миллий гвардия ходимиман", деб мақтанган йигитни уриб ўлдиришди

1505
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, марҳум Миллий гвардия ходими эмаслиги, 2-гуруҳ ногирони бўлиб, ҳеч қаерда ишламаслиги маълум бўлади

ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. Тошкентда ўзини ҳуқуқ-тартибот идораси ходими сифатида таништириб, мақтанган йигитни уриб ўлдиришди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Ҳодича 18 февраль куни кечки вақт Яшнобод тумани Катта Қўйлиқ маҳалласида жойлашган кафеларнинг бирида содир бўлган.

23 ёшли Ағзамжон таниши - 28 ёшли Бобомурод билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб ўтирганида, гап орасида Бобомурод "Миллий гвардия ва ИИБ ходимиман", деб мақтаниб, танишини шахсиятга тегувчи сўзлар билан ҳақорат қилади.

Шундан сўнг, Ағзамжон "сенлар мени 10 суткага қаматгансизлар", дея Бобомуродни маҳалла ҳудудидаги ер ости йўлагига олиб бориб, у ерда танасининг турли жойларига оёқ ва қўллари билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинади. Натижада Бобомурод олган тан жароҳатларининг оқибатида ҳодиса жойида вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ағзамжонга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "Д" банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, марҳум Бобомурод Миллий гвардия ходими эмаслиги, 2-гуруҳ ногирони бўлиб, ҳеч қаерда ишламаслиги, Ағзамжон эса мардикорлик билан шуғулланиб бир неча маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги туфайли, унга нисбатан 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

1505