В Мирабадском районе горел навес над салоном красоты

Бир кунда иккинчи ҳолат: Тошкентда кўп қаватли уйда кучли ёнғин юз берди

512
Воқеа жойига иккита ўт ўчириш машинаси қисқа фурсатда етиб борди.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Ойбек кўчасида жойлашган 9-қаватли уйнинг 1-қаватида гўзаллик салонида ёнғин юз берди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишча, бугун соат 14.50да Миробод тумани Ойбек кўчасида жойлашган 9-қаватли уйнинг 1-қаватидаги гўзаллик салонида ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушди.

Воқеа жойига иккита ўт ўчириш машинаси қисқа фурсатда етиб борди.

Второй за день пожар вспыхнул в Ташкенте
Пресс-служба ГУВД
Второй за день пожар вспыхнул в Ташкенте

Маълум бўлишича, "Bell clio" салонини соябонида ёнғин келиб чиққан бўлган. Тезкор ҳаракатлар натижасида соат 15.08 аланга жиловланиб, соат 15.09да бутунлай бартараф этилди.

Аланга оқибатида уйнинг 2-7 қаватларидаги дераза ромлари зарар кўрган. Ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиннинг авж олиб кетиш хавфи олди олинди. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

512