Знак аварийной остановки

Тошкентда "Ласетти" босиб кетган қиз тирик ИИББ

592
Видеолавҳада "Ласетти" босиб кетган қиз - 22 ёшли Машҳура Х. тирик қолган ва 16- шаҳар шифохонасига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ бироз олдин ижтимоий тармоқларда тарқалган, "Ласетти" автомобили иштирокидаги мудҳиш ЙТҲга изоҳ берди.

ИИББ хабарида айтилишига кўра, видеолавҳада "Ласетти" автомобили остида қолган 22 ёшли Машҳура Х., исмли фуқаро тирик қолган ва 16- шаҳар шифохонасига ётқизилган. Отабек А. исмли 22 ёшли “Ласетти” ҳайдовчиси ҳибсга олинган. Айни дамда воқеа содир бўлган жойда тезкор-тергов гуруҳи ишлмоқда.

Бироз олдин ижтимоий тармоқларда, йўл четидан кетаётган қизни “Ласетти” автомобили босиб кетгани ҳақидаги видеоролик кенг тарқалган эди.

592
Задержание подозреваемого

Қидирувдаги урганчлик аёл БААда қўлга олинди

58
26 ёшли З.М. уч йил илгари БААнинг Ажман шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун борган. Кейин бир танишини БАА давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 5 апрель куни БАА давлатининг Ажман шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб юрган Ўзбекистон фуқароси З.М. қўлга олинган. 25 сентябрь куни Дубай-Тошкент авиарейси орқали мамлакат ҳудудига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 26 ёшли З.М. 2017 йилда БААнинг Ажман шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун борган. 2018 йилда Янгиариқ туманида яшовчи 26 ёшли Э.Г. исмли танишини БАА давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган.

Шу боис унга нисбатан 2018 йилнинг 23 август  кунидан Ўзбекистон ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми (Одам савдоси) билан  жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилган эди.  

Ҳозирда З.М.ни Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБга топшириш чоралари кўрилмоқда.

58
Скорая медицинаская помощь, архивное фото

Наманганда "Нексия" ҳайдовчиси 6 яшар қизалоқни уриб юборди, норасида ҳалок бўлди

130
Ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган қизалоқни уриб юборган. Натижада, пиёда Д.Ахмадалиева тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Наманганда автоҳалокат оқибатида 6 ёшли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 24 сентябрь куни кундузи рўй берган.

"Косонсой-Наманган" йўлининг 1 километрида "Нексия" русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда 6 ёшли қизалоқни уриб юборган.

Натижада, пиёда Д.Ахмадалиева тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур модда ҳайдовчининг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишини кўзда тутади.

 

130

Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди

4
Жисмоний шахслар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Ўзбекистон ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жисмоний шахслар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Ўзбекистон ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин. Бу ҳақда президент имзолаган “Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда кўзда тутилган.

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Фармонга кўра, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилди.

Шунингдек, биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизми жорий этилади.

4