Милиция

Самарқандда Lacetti ҳайдовчиси уч нафар талаба қизни уриб юборди

611
Интернетда Самарқанд вилоятида “Ласетти” русумли автомашинаси ҳайдовчиси уч қизни уриб юборгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Шу йил 9 октябрь куни соат 21.30да Самарқанд шаҳар Регистон кўчасида жойлашган “Мўъжиза” базмгоҳи қаршисидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи Қ.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси пиёдалар йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган уч қизни уриб юборган, деб хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятида “Ласетти” русумли автомашинаси ҳайдовчиси уч қизни уриб юборгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасидан олинган маълумотга кўра, шу йилнинг 9 октябрь куни соат 21.30да Самарқанд шаҳар Регистон кўчасида жойлашган “Мўъжиза” базмгоҳи қаршисидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи Қ.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасини Панжакент кўчаси томондан Даҳбет кўчаси томонга бошқариб бораётиб, автомашина йўналиши билан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига пиёдалар йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган уч қизни уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисасида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилиб ўсган, Самарқанд Давлат чет тиллар институти 2-босқич талабалари 1994 йилда туғилган У.Х., 1996 йилда туғилган У.И., 1996 йилда туғилган У.О.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилганлар.

Ҳозирда уларнинг саломатликларни таклаш юзасидан барча тиббий муолажалар амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

611