Сгоревший автобус Mercedes-Benz Low Floor

Тошкентда яна йўловчи автобуси ёниб кетди

459
Ҳозирги вақтда автобус юз берган ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Бугун, 12 октябрь куни тахминан соат 14:50да, Паркент бозорига яқин ҳудудда 95-йўналишдаги автобус ёниб кетди.

Facebookдаги гуруҳлардан бирида ёзилган хабарга кўра, 8-автобус саройига қарашли “Mercedes Benz” маркали 95-автобус “Юнусобод 15 квартал – Авиасозлар” йўналишида ҳаракатланган.

Сгоревший автобус Mercedes-Benz Low Floor
Сгоревший автобус "Mercedes-Benz Low Floor"

Ёнғин ҳақидаги хабар Ёнғин хавфсизлиги бўлими навбатчилик қисмига соат 14:57да келиб тушган. 10 дақиқа ўтгач ёнғин содир бўлган манзилга икки навбатчи гуруҳ етиб келган ва соат 15:11 да ёнғин ўчирилган.

Автобуснинг мотор қисми ёнгани ва бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинган.

Ҳозирги вақтда ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

459