Авария в г. Ташкент с участием автомобиля Мерседес-бенц

Отасининг машинасини рухсатсиз ҳайдаб ЙТҲга учради

311
Юқори синф ўқувчиси содир этган автоҳалокатда бир киши вафот этди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Тошкент шаҳрида юқори синф ўқувчиси отасининг автомобилда автоҳалокатга учради, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

“3 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 67-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси М.К., синфдоши М.А. билан отасига тегишли “Мерседес-бенц” русумли автомашинани ҳужжатларсиз Асалобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб урилган”, -  дейилган хабарда

Автоҳалокат оқибатида жароҳат олган йўловчи М.А. шифохонада, кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

311