Бирданига иккита ҳолат: Самарқанд ва Сирдарёда фуқаролар ис газидан заҳарланди

167
(Янгиланган 16:44 04.12.2018)
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида ва Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи фуқаролар эҳтиётсизлик туфайли ис газидан заҳарланишди.

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Кеча, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи аёл уйини иситиш мақсадида ўтин ёқиб, чўғларини ётоқхонасига олиб кирган, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

“Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи С.У. уйини иситиш мақсадида ўтин ёқиб, чўғларини ётоқхонасига олиб кириши оқибатида ўзи ва 3 нафар фарзандлари ис газидан заҳарланган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган”, - дейилган хабарда

Бундан ташқари, ўша куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Н.Ю. уйида иситиш печини ёқиб ухлаб қолиши оқибатида, иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ исидан ўзи ва 3 нафар фарзандлари заҳарланган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

167