Страсбургда Рождество ярмаркасида номаълум шахс 4 кишини отиб ўлдирди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Париж
Города мира. Париж - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Франция ҳукумати ушбу воқеани – теракт сифатида кўриб чиқмоқда, 12 декабрь мотам куни деб эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Номаълум эркак киши Франциянинг Страсбург шаҳри марказидаги Гран Аркадес ва Пляс Клебер кўчалари кесишмасида ташкил қилинган Рождество ярмаркасида одамларни автомат қуролдан ўққа тутди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.

“Отишма оқибатида 4 киши қурбон бўлди, камида 12 киши жароҳатланди. Улардан 6 нафари оғир аҳволда”, - дейилган хабарда.  

Шундан сўнг жиноятчи ўғирланган таксида ғойиб бўлган. Отишмада унинг ўзи ҳам жароҳат олган.   

Ушбу ҳодиса Франция президенти Эммануэль Макрон шахсий назорати остига олинган. Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер воқеа джойига етиб келган. Франция ҳукумати ушбу воқеани – теракт сифатида кўриб чиқмоқда.

12 декабрь ушбу теракт қурбонлари хотирасига мотам куни деб эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0