Виртуал порахўр: солиқ инспектори Click орқали пул талаб қилган

© Sputnik / Андрей Рудаков / Медиабанкка ўтишАвтомат моментальной оплаты
Автомат моментальной оплаты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навоийлик солиқ инспектори онлайн тўлов тизими орқали пора олаётганда қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Навойи вилояти Кармана тумани солиқ инспекцияси ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар қилмоқда ЎзА вилоят ИИББ хабарига асосан.

Задержание за взятку - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмда судья пора билан қўлга тушди

Кармана тумани “Катта Масжид” маҳалласида яшовчи фуқаро Э.Х.солиқдан қарзи йўқлиги ҳақида маълумотнома олиш учун Давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилади.

Солиқ инспекцияси ходими Г.П. унга 1 млн 3 минг сўм қарзи борлигини айтиб, уни 650 минг сўм эвазига “ёпиб”, қарзи йўқлиги ҳақида маълумотнома бериши мумкинлигини айтади. Нақд пулни эса Click ёки Paymе тизими орқали  ўтказиш мумкинлигини хабар қилади.

Фуқаро Э.Х. айтилган рақамга пулларни ўтказади. Шундан сўнг солиқ инспектори ҳуқуқни сақлаш органлари ҳодимлари томонидан қўлга олинади. Айни дамда ушбу иш юзасида текширув олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0