Дипломатия университети талабаси гавжум жойда осилган ҳолатда топилди

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йигитнинг ёши 23 ёшдалиги, у Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети "Халқаро муносабатлар" бўлимининг 4 курс талабаси бўлгани маълум.

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Тошкентдаги дипломатия университети талабаси Юнусобод 12-даҳасидаги жамоат жойда арқонга осиғлиқ ҳолатда топилди.

Работа милиции - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида 9 синф ўқувчиси осилган ҳолда топилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот-хизмати хабарига кўра, жасад 15 январь куни эрталаб тахминан 7.50 да Юнусобод 12-даҳа одамлар ўтадиган йўлакдаги дарахтларнинг бирида осиғлиқ ҳолатда топилган.

Идора хабарига кўра, кўздан кечириш давомида ҳалок бўлган йигитнинг танасида зўравонлик аломатлари аниқланмаган.

Суд-тиббий экспертизаси йигит сиртмоқ орқали нафас олиш йўллари бўғиб қўйилиши - механик асфиксия туфайли, вафот этган. Яъни у осилиш орқали ўз жонига суиқасд содир этган.

Йигит нега ўзини осгани сабаблари ҳозирча очиқланмаяпти.

Прокуратура ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Йигитнинг ёши 23 ёшдалиги, у Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети "Халқаро муносабатлар" бўлимининг 4 курс талабаси бўлгани маълум.

Янгиликлар лентаси
0