Машина после ДТП. Иллюстративное фото

Қирғизистондаги ЙТҲ тафсилотлари: 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

400
“Нексия” русумли автомобиль қарама-қарши йўлдан фургон автомобили билан тўқнашиб кетган.

ТОШКЕНТ, 29 — Sputnik. Қирғизистоннинг Баткен вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, 2019 йил 28 январь куни соат 21:00ларда Қирғизистон Республикаси Баткен тумани ҳудудидан ўтувчи “Ўш-Баткен-Исфана” автомобиль йўлининг 207-км.да ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли автомобиль қарама-қарши йўлдан келаётган Қирғизистон Республикасининг “Mersedes-Sprinter” русумли фургон автомобили билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида “Нексия” автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг тўрт нафар йўловчиси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, вафот этган фуқароларнинг жасадлари Баткен туман шифохонаси моргига олиб борилгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2018 йилда ЙТҲ натижасида қанча одам ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилгандик.

400