Эрондаги мудҳиш терактда 41киши қурбон бўлди

236
Эронда ҳарбийларга қарши терактда 41 киши қурбон бўлди. Қурбонлар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Эрон жануби – шарқида теракт содир бўлди, деб хабар қилмоқда Gazeta.ru нашри.

Худкуш террорчи портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилни автобус устига ҳайдади. Автобусда Систан  ва Белужистан провинцияларининг Ислом револцияси қўриқчилари кучлари аскарлари бўлган. Теракт оқибатида 41 киши қурбон бўлди, улар орасида ҳарбийлар ҳам тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.  

Воқеа 13 февраль куни Хаш-Захедан автомобил йўлида содир бўлган. Ушбу теракт учун жавобгарликни “Жайш аль-Адл” гуруҳи ўз зиммасига олди.

236