Деньги

Ўзбекистонлик аёл иккита оддий тошни 15 минг долларга сотиб олди

639
Фирибгарлар аёлни бу тошлар бриллиант эканлигига ишонтира олишган

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Ўзбекистонда фирибгарлар аёл кишига қора тошни 15 минг долларга сотишди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Ёвуз ниятли шахслар 43 яшар Маъмура Г.га у бриллиантларни харид қилаётганини айтишган. Жиноятчилар савдо устида қўлга олинган.

Ўзбекистон Марказий Банки қошидаги қимматбаҳо металлар давлат агентлиги пробани аниқлаш палатаси хулосасига кўра, жиноятчилардан олиб қўйилган тошлар, қимматбаҳо эмас ва умуман ҳеч қандай қийматга эга эмас.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4 банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.

639