В Шереметьево загорелся пассажирский самолет. Съемка очевидца

Шереметьево аэропортида "Аэрофлот"га қарашли самолёт ёниб кетди видео

1015
Тергов қўмитаси маълумотига кўра, воқеа оқибатида 13 киши, шулардан 2 нафар бола ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 5 май  — Sputnik. Москвадаги “Шереметево” аэропортида Мурманск шаҳрига кетаётган Sukhoi Superjet 100 йўловчи самолёти фавқулодда қўнишни амалга ошираётган вақтда ёниб кетди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, Москвадан Мурманскка парвоз қилаётган Sukhoi Superjet 100 йўловчи самолёти Шереметьево аэропортига қайтишига тўғри келган. 

РИА Новости
В Шереметьево загорелся пассажирский самолет. Съемка очевидца

"Аэрофлот"га қарашли самолёт ҳавога кўтарилгандан бироздан кейин қўнишга рухсат сўраган. Бунга самолёт қанотининг ёнаётгани сабаб бўлган.

Лайнер аэропортдан Москва вақти билан 18:00да учган, сўнгра Москва вилояти устида бир неча марта айланиб, кейин кескин пасая бошлаган.

Самолёт 18:40да қўнишни амалга оширган.  

Ёнғин қўнган самолётни қамраб олган, йўловчилар ҳаво кемасини шошганча тарк эта бошлашган.

Тергов қўмитасида маълум қилинишича, воқеа оқибатида 13 киши, шулардан 2 нафар бола ҳалок бўлган, 6 киши жароҳат олган. Йўловчиларнинг бир қисми тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Воқеа жойига камида 10 та тез тиббий ёрдам машинаси йўналтирилган. 

Маълумотларга кўра, самолётда 73 йўловчи ва 5 кишидан иборат экипаж бўлган.

Айни вақтда ёнғин ўчирилган.

Тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилди. 

1015
Мавзу:
Шереметьеводаги мудҳиш авиаҳалокат (8)