Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида икки қўшни хонадонларда ёнғин содир бўлди

99
Ёнғин оқибатида 25-уйнинг 60 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда 27-уйнинг том бостирмаси 30 кв.метр майдонда қурилиш конструкцияси ёниб зарарланган.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. 2019 йил 11 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани “Дўстлик” МФЙ, Матбуот кўчасида жойлашган икки қўшни хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига ФВВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида уйларнинг 200 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Шунингдек, ёнғинда фуқароларни тан жароҳати олишларига ва ҳалок бўлишларига йўл қўйилмаган.

Бироқ, кўрсатилган манзилга 6 та бўлинмалар етиб борганида иморатларнинг асосий том қурилиш конструкциялари ёнаётганлиги маълум бўлган.

Ёнғин оқибатида 25-уйнинг 60 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда 27-уйнинг том бостирмаси 30 кв.метр майдонда қурилиш конструкцияси ёниб зарарланган.

Ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби 25-уйдаги электр симларида қисқа туташув бўлса, ёнғинни қисқа вақтда тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаган ёки ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган.

Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

99