Иностранные рабочие во время проверки документов в ходе рейда ФМС

Владивостокда қалбаки паспорт тайёрлаган икки нафар ўзбекистонлик қамалди

157
(Янгиланган 12:47 28.05.2019)
Судланувчилар уч нафар Ўзбекистон фуқароларига қалбаки паспорт тайёрлаб беришди.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Владивосток Фрунзе тумани суди чет эл фуқароларига қалбаки паспорт тайёрлаб берганикки нафар Ўзбекистон фуқаросини  айбдор топди ва уларни 2,5 ва 4 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Бу ҳақда Приморья прокуратураси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, улар алоҳида иш юритувига ажратилган жиноий ишга алоқадор бўлган. Жиноий гуруҳ аъзоларидан бири қамоқхонада бўлган. Ўша жойдан Россияда ноқонуний яшаган буюртмачиларни излаш ишлари билан шуғулланган.

Қалбаки ҳужжатлардан хорижий фуқаролар Россия ҳудудида бўлиш муддатини чўзиши мақсадида фойдаланилган.

Жавобгарликка тортилган шахслар уч нафар Ўзбекистон фуқароларига қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб берган экан.  

Суд айбланувчини жиноят содир этишда айбдор деб топди ва унга 4 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Унинг шеригига 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди, жазо умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

2018 йилда Россияда 70 минг киши қалбаки миграция ҳисобига қўйилган шахслар аниқланди ва тегишли чоралар кўрилди.

157