Пензада ЙТҲга учраган ўзбекистонликлардан бири вафот этди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобили полиции и скорой медицинской помощи
Автомобили полиции и скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Пенза вилоятида ЙТҲга учраб, бош мия жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ўзбекистонликлардан бири вафот этди.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Россиянинг Пенза вилоятида ЙТҲга учраб,  бош мия жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ўзбекистонликлардан бири вафот этди.

В НИИ детской онкологии и гематологии Российского Научного Центра РАМН имени Н.Н. Блохина. - Sputnik Ўзбекистон
Пензада ЙТҲга учраб, бош мия жароҳати олган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди

ТИВнинг Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб хабар қилишича, 6 июнь куни Пенза вилояти Кузнецк туманлараро касалхонасида Ўзбекистон фуқароси Патиллоев Шерали Холназарович (06.09.1983 й.да туғилган) вафот этган.

4 июнь куни у ва бошқа 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари Пенза вилояти ҳудудидан ўтувчи М5 “Урал” трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бош мия жароҳатлари билан юқорида қайд этилган касалхонага жойлаштирилган эди.

Бош консулхонага Пенза вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бугун тақдим этилган маълумотларга кўра, айни пайтда қуйидаги фуқаролар ушбу даволаш муассасасининг реанимация бўлимида:

1. Каракулов Зиёдулло Муртазоевич, 05.11.1968 й.да туғилган;
2. Абдуравитов Суннат Исломитдинович, 06.05.1995 й.да туғилган;
3. Турдалиева Соҳибахон Жураевна, 24.03.1973 й.да туғилган;

Травматология бўлимида:

1. Эгамбердиев Равшан Халимжанович, 08.06.1987 й.да туғилган;
2. Косимов Фазлиддин Бахриддинович, 05.03.1986 й.да туғилган;
3. Абдуравитов Мусурмон Абдихалил угли, 15.05.1995 й.да туғилган;
4. Сафаров Нурулла Давлатмурадович, 16.07.1985 й.да туғилган.

Граждане Узбекистана пострадали в ДТП с микроавтобусом под Пензой - Sputnik Ўзбекистон
Пензада Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради

Марҳумнинг жасадини ватанга қайтаришда консуллик-ҳуқуқий кўмак бериш ва жароҳатланган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона тегишли чораларни кўрмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатишича, Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород области, Оренбург области, Пенза области, Перм ўлкаси, Самара области, Саратов области, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов области, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ҳамюртлар зарур вазиятларда мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-967-772-66-00.

Янгиликлар лентаси
0