Полицейские микроавтобусы в Стокгольме

Швецияда ижарадаги квартирада ўзбекистонлик вафот этди

185
Ҳозирги вақтда маҳаллий полиция ўлим сабабини текширмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Швециядаги ижарадаги квартирада ўзбекистонлик вафот этди

ТИВнинг мамлакатнинг Берлин шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга таяниб хабар қилишича, Швециянинг Стокгольм шаҳрида 2019 йил 21 июнь куни 10.09.1983-йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмалхон Чўлиев ижарага олинган квартирада вафот этган.

Ҳозирги вақтда маҳаллий полиция ўлим сабабини текширмоқда.

Маълум қилинишича, Элчихона Швеция полициясига мазкур ҳолат бўйича маълумот тақдим этишни сўраб расмий талабнома жўнатган ва марҳум жасадини ватанга келтириш масаласи юзасидан ўзбек диаспораси вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Германия (Берлин, Бранденбург, Бремен, Қуйи Саксония, Гамбург, Мекленбург-Олд Померания, Саксония, Саксония-Анхалт, Шлезвиг-Ҳолштайн, Турингия), Швеция, Швейцария ва Чехия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Берлин шаҳридаги Элчихонаси билан +49-30-39-40-98-55, +49-30-39-40-98-30 телефон рақамлари орқали боғланишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

185