Купол мечети

Арис фожиаси: ҳалок бўлган кишиларнинг сони кўпайди

411
(Янгиланган 12:22 26.06.2019)
Қозоғистоннинг Арис шаҳрида портлашлар оқибатида яна бир ҳарбий хизматчи Нурлан Ахметов ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Қозоғистоннинг Арис шаҳрида портлашлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Sputnik Қозоғистон маълум қилишича, шартнома асосида ҳарбий хизмат ўтаган Нурлан Ахметов Чимкентда шифохонада ҳалок бўлди.

Бундан аввал икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди – шаҳарда истиқомат қилган фуқаро, унинг машинасига снаряд келиб тушди ва ҳарбий хизматчи Бауиржон Алимбеков – унинг жасади ҳарбий қисм ҳудудида топилди.

24 июнь куни эрталаб Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик омборхонада ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Таъкидланишича, 165 киши тиббий ёрдам учун мурожаат қилди, 89 киши шифохонага ётқизилди, улардан 15 нафари жонлантириш бўлимида. Шаҳар аҳоли эвакуация қилинди.

411
Разговор по телефону

Фарғонада учрашувга чиққан аёлни “йигити” тунаб кетди

256
27 ёшли фуқаро телефон орқали танишган аёлни ёлғон баҳона билан хилват жойга олиб борган. Сўнгра унга қўл кўтариб, сирғаларини ечиб олган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Фарғонада талончилик жинояти фош этилди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 31 май куни содир бўлган. 27 ёшли фуқаро А.А. телефон орқали ўзидан 10 ёш катта аёл З.Т. билан танишган. Кейин у билан учрашиш учун Яйпан шаҳар марказига келган. Учрашувда аёлга гўёки ўзининг яшаш уйини кўрсатишини айтиб, уни хилват жойга олиб борган. Хилват жойда уни урган ва 2,1 млн сўмлик сариқ металлдан ясалган сирғаларини ечиб олган. Ҳеч ким кўрмаслиги учун воқеа жойидан қочиб қолган.

Тезкор-қидирув давомида талончи ушланган ва З.Т.га тегишли 2 дона сирға мусодара қилинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси  2-қисми “а” банди (Талончилик) билан жиноят иши очилган.

256

Яшнободдаги кўп қаватли уйдаги ёнғин туфайли 30 нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди

122
Ёнғин-қутқарувчилар томонидан ёнаётган хонадондан икки нафар, қўшни хонадондан бир нафар фуқаро қутқарилган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Тошкентнинг Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

3 июнь куни соат 01:08 да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига тумандаги “Тонг” маҳалласи, Тузел 2-даҳаси 22А-уйда (12 қаватли уйнинг 8- қаватида) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 01.15 атрофида етиб бориб, соат 01-43 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин-қутқарувчилар томонидан ёнаётган хонадондан икки нафар,  қўшни хонадондан бир нафар фуқаро қутқарилган.

Шунингдек, ёнғиннинг бинодаги бошқа хонадонларга ўтиб кетиши ҳамда ундан ажралиб чиқаётган заҳарли тутундан юқори қаватларда яшовчи аҳоли заҳарланишининг олдини олиш мақсадида, уйдан 30 дан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

122

Россия ССВ COVID-19ни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди

10
Россияда катта ёшдаги коронавирус беморларини даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирилди. Янги версияда барча бўлимлар қайта ишланган ва кенгайтирилган. Хусусан, даволашнинг янги усули тақдим этилган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта ёшдаги коронавирус беморларни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди.

Рўйхатда ИФН-β1b рекомбинанти, ИФН-α рекомбинанти ва Умифеновир билан биргаликда қўллаш керак бўлган Фавипиравир, Гидроксизлорохин, Мефлохин, Азитромицин, Лопинавир ва Ритонавир каби дорилар кўрсатилган.

Тасдиқланган касалликни даволашнинг еттинчи методик тавсиялар версияси Россия ва хориж клиник тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

Янги версияда барча бўлимлар қайта ишланган ва кенгайтирилган. Хусусан, даволашнинг янги усули тақдим этилган.

Шунингдек, вазирлик тиббиёт муассасаларига келаётган барча беморлардан антитанача ва COVID-19га тест олишни тавсия қилган.

Россияда аниқланган коронавирус ҳолати 432 мингдан ошган. Шулардан 195 мингдан зиёди тузалиб кетган. 5 215 та ўлим ҳолати қайд этилган.

10