Говорите близким, что любите их: как женщина чудом спаслась от смерти

Тошкентда Spark ҳайдаб кетаётган аёл ҳушидан кетиб, “Бўзсув” каналига қулади

403
(Янгиланган 16:47 04.07.2019)
Фуқаро машина бошқаруви вақтида тўсатдан ҳушидан кетиб, 12 метр баландликдан чуқурлиги 5 метр бўлган “Бўзсув” каналига қулаган.

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Тошкентда машинасида чуқурлиги 5 метр бўлган “Бўзсув” каналига​ тушиб кетган фуқарога ёрдам кўрсатилди.

ФВВ хабарига кўра, 1 июль куни Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро И.Н. Spark русумидаги автомобили билан “Бўзсув” каналига тушиб кетган.

Ҳодисага аниқлик киритилганда, фуқаро машина бошқаруви вақтида тўсатдан ҳушидан кетгани маълум бўлган. Натижада ҳайдовчи 12 метр баландликдан чуқурлиги 5 метр бўлган “Бўзсув” каналига қулаган. Машина сувга тўлгандан сўнг Н.И. дарз кетган олд ойна орқали чиқишга муваффақ бўлган.

“Мазкур ҳодиса юзасидан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, машинани каналдан чиқариб олишди”, - дейилади хабарда.

Бу ҳақда фуқаро Н.И. ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кўрсатилган ёрдам учун вазирлик вакилларига миннатдорлик билдирган.

403