Карета скорой помощи

Истанбулда икки ўзбекистонлик вафот этди

414
(Янгиланган 18:21 04.07.2019)
26 яшар фуқаронинг соғлиги у бассейнга борган пайтда ёмонлашган ва касалхонага ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Истанбулда Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси вафот этди.

ТИВ хабарига кўра, 27 июнь куни Истанбул шаҳрида (Туркия) 1993 йил 22 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржанов вафот этган. А.Мамиржановнинг соғлиги у бассейнга борган пайтда ёмонлашган ва касалхонага ётқизилган.

Шунингдек, 30 июнь куни Истанбул шаҳрида велосипеддан йиқилиш натижасида бошидан жароҳатланиши оқибатида 1967-йил 5-февральда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зулфияхон Давлатовна Шарафуддинова ҳам вафот этган.

Бош консулхона қайд этилган ҳолатларни назоратга олган ва ватандошларнинг жасадларини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида уларнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатган.

Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.

414
Грузовой автомобиль наехал на повозку

Фарғонада юк машинаси эшак аравани босиб кетди қурбон бор

156
Эшак аравада бўлган 46 ёшли фуқаро ҳодиса жойида қурбон бўлган. Унинг 13 ёшли ўғли турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Фарғонада юк автомашинаси эшак аравани уриб юбориши натижасида бир киши қурбон бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 26 май куни Бувайда тумани Янгиқадам қишлоғи ҳудудидан ўтган Ўш-Тошкент А-373 автомобиль йўлининг 215 километрида содир бўлган. “MAN” юк машинасининг 28 ёшли ҳайдовчиси Тошкент шаҳар йўналишида ҳаракатлаётиб, йўлнинг ўнг четида эшакка уланган аравада бораётган 46 ёшли Ж.Э. ва унинг вояга етмаган фарзанди 13 ёшли З.Ж.ларни уриб юборган.

Грузовой автомобиль наехал на повозку
Грузовой автомобиль наехал на повозку

Мазкур ЙТҲ оқибатида эшак аравада бўлган Ж.Э. ҳодиса жойида вафот этган, З.Ж. эса турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

156
ДТП в Яккасарайском районе с участием двух Captiva

Яккасарой туманида иккита Captiva тўқнашиб кетди

306
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 38 ёшли ҳайдовчи А.М. бошқарувидаги Captiva автомобили ағдарилиб кетган.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Пойтахтнинг Яккасарой туманида иккита Captiva иштирокида йўл-транспорт ҳодиса юз берди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ 27 май куни соат 12:45 ларда тумандаги Нукус-Кичик Бешёғоч кўчалари чорраҳасида содир бўлган. 33 ёшли Captiva ҳайдовчиси С.С. ва Нукус кўчасидан Кичик Бешёғоч кўчасига бурилаётган яна бир 38 ёшли Captiva ҳайдовчиси А.М. ўзаро тўқнашиб кетган.

Натижада ҳайдовчи А.М. бошқарувидаги Captiva ағдарилиб кетган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

ДТП в Яккасарайском районе с участием двух Captiva
Пресс-служба ГУБДД движения МВД Узбекистана
ДТП в Яккасарайском районе с участием двух Captiva

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

306
Врачи в центральной клинической больнице РЖД-Медицина в Москве, где проходят лечение больные с COVID-19.

Коронавирус Марказий Осиёда: Тожикистон ўлим, Қозоғистон аниқланган ҳолат бўйича етакчи

54
(Янгиланган 13:29 28.05.2020)
Марказий Осиёда Қозоғистон аниқланган ҳолатлар, Тожикистон эса қурбонлар сони бўйича етакчи. Ўзбекистонда эса энг паст ўлим кўрсаткичи кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларида жами 17 988 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.

Қозоғистон аниқланган ҳолатлар бўйича етакчилик қилмоқда. Мамлакатда ўтган кун давомида 272 та янги ҳолат тасдиқланган. Касалланганларнинг умумий сони 9575 нафарга етган. Шулардан 4768 нафари тузалиб кетган. 37 та ўлим ҳолати кузатилган.

Май ойи бошида мамлакатда коронавирус аниқланганини эълон қилган Тожикистон бугунги кунга келиб ҳолатлар бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистонни ортда қолдириб, минтақада иккинчи ўринга чиқиб олган. Тожикистонда ўтган кун давомида 158 кишида коронавирус аниқланган. Шу тариқа, COVID-19 юқтириб олганлар сони 3424 нафарга етган. Шулардан 1557 нафари тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Қурбонлар сони эса 47 кишини ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда ўтган кун давомида 79 та янги ҳолат аниқланди. 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус беморлари сони 3396 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 2668 нафари бутунлай соғайган. Вирусдан 14 та ўлим ҳолати кузатилган. Бу бошқа давлатларга қараганда энг паст кўрсаткич.

Қирғизистонда ўтган кун давомида 74 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланган. Мамлакатда жами 1592 киши ушбу касалликни юқтириб олган. 1066 киши COVID-19ни енгган. 16 нафар бемор вафот этган.

Бутун дунё бўйлаб 5,6 миллиондан зиёд киши коронавирусни юқтириб олган. 2,3 миллиондан ортиқ киши шифо топган. Қурбонлар сони 355,6 мингдан ошган.

54
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси